Автотранспорт воситалари ва газ тўлдириш станцияларининг техник ҳолати ўрганилмоқда

Навоий вилоятидасиқилган ва суюлтирилган газга мослаштирилган автотранспорт воситаларида юзага келиши мумкин бўлган нохуш вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар, Ёнғин хавфсизлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва “Ўзавтотранс” агентлигининг ҳудудий бошқармалари, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ Навоий минтақавий инспекцияси, “Ўздавнефтгазинспекцияси” ДИ вилоят бўлими мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан автотранспорт хизмати кўрсатувчи корхоналарда ҳамда автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш тадбирлари давомида асосий эътибор автобусларга газ ускуналари ва баллонларини тўғри ўрнатилганлиги, авариявий ҳолатларда ҳайдовчилар томонидан тўғри ҳаракат қилиш бўйича йўриқномалар, авариявий чиқиш йўллари кўрсаткичлари, дори-дармон қутилари ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари мавжудлиги ва жамланганлигига қаратилмоқда.
Тадбирлар давомида ўрганиш жойида ҳайдовчиларга ҳамда газ қуйиш шаҳобчалари операторларига тегишли соҳалар мутахассислари томонидан йўриқнома берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларимиздан автомобилларга ўрнатилган газ балонларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш ва ёқилғи қуйиш миқдорини белгиланган ўртача меёрдан оширмаслик талабларига риоя қилишни тавсия этади.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!





Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии