Кўкбатас конида профилактик тадбир ўтказилди

Учқудуқ саноат майдонида Навоий кон-металлургия комбинати тизимидаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган бўлиб, ёпиқ ва очиқ усулда қимматбаҳо рангли металлар қазиб олиш бўйича етакчи ҳудудлардан бири саналади. Марказий осёда тенги йўқ бўлган Шарқий кони мана бир неча йилдирки халқимизга беминнат хизмат қилиб келмоқда.
Кончиларнинг темир тулпори бўлган оғир технологик транспортларсиз эса ушбу соҳани бир сония ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг қишин ёзин бирдай хавфсиз ва ишончли ҳаракатланиши ҳамда турли хилдаги ёнғинларга қарши мукаммал тизмни йўлга қўйилиши муҳим аҳамият касб этади. Шимолий кон бошқармасига қарашли Автомобил транспорт бошқармаси ҳамда НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳам асосий эътиборни ана шу омилларга қаратган. Ҳозирги кунда 200 дан зиёд техникалар мавжуд, уларнинг асосий қисмини Белаз русумидаги автотранспортлар ташкил қилади.
Яқинда худди шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 май кунидаги ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни"га бағишлаб комбинатнинг Учқудуқ саноат майдонидаги Кўкбатас кони ишчи-хизматчилари билан тадбирга бағишланган учрашув, давра суҳбати ва йиғилиш бўлиб, унда республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди ва шу билан бирга жонли видео ролик намойиши ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, чуқурлиги 300 метрдан ортиқ бўлган таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маданларни етказиб берувчи ва уларни ташиш ва юклашга мўлжалланган Белаз русумли ва оғирлиги 400 тоннадан ортиқ бўлган экскаваторларнинг ёнғинга қарши ҳолати ўрганиб чиқилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан ушбу техникаларга масъул бўлган ва бевосита бошқаришга жавобгар ишчи-хизматчиларга тегишли тартибда тавсиялар берилиб, ўзида ёнғинни олдини олишни тарғиб қилувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Шундан сўнг, туман марказида жойлашган тоғ ускуналарини таъмирлаш цехида учрашув ташкил қилинди. Ушбу корхонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 июлдаги  “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йилларининг куз-қиш мавсумида барқарор фаолият юритишига комплекс равишда тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ёнғинни олдини олиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда соҳа ходимлари томонидан профилактик текширув ва ўрганиш ишлари олиб борилди. Профилактик тадбирларда асосан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлигига ва созлигига, ишчи қурилмаларнинг ерга уланганлигига (зазимления) эътибор қаратилди. Темир махсулотларини қайта ишлаш қурилмаларининг электр энергиясида юқори кучланишда ишлашини инобатга олиб, ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлганлиги боис, ушбу обектнинг  ёнғинга қарши ҳолати яна бир бор текширувдан ўтказилди.

НКМК Давлат корхонаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии