"Эртак"да ёнғин хавфсизлиги тадбири

Шимолий кон бошқармасига қарашли 9-сонли “Эртак” номли Мактабгача таълим муассасасида соҳа ходимлари томонидан ёнғинни олдини олишни тарғиб қилишга йўналтирилган мавзуда тарбияланувчилар иштирокида қизиқарли тарзда учрашув, давра суҳбати ва викторина ташкил этилди. Унда болажонлар саҳна кўринишидаги қизиқарли шеър ва қўшиқлар айтишди ва соҳа ходимлари томонидан савол жавоблар ташкил этилди.
Шундан сўнг, яшаш хонадонида катталарнинг электр дазмолдан фойдаланиш чоғида, эшик олдида қўшнисининг чақириғига чалғиб хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган холда ва электр дазмолни қаровсиз қолдириши оқибатида кўргазмали ёнғин келиб чиққанлигини тасвирловчи ҳамда хонадон эгасининг боғча ёшдаги фарзанди буни кўриб қолиб оила катталарига ва тегишли хизматларга тезда хабар берганлигини экс эттирувчи чиқишлар болажонларда катта ҳаёжон ва эсдан чиқмайдиган таъссурот қолдирди. 
Якунига етган тадбирда ўзларининг ёнғин хавфсизлиги қоида талабларидан пухта билимга эга бўлган тарбияланувчилар соҳа ходимлари томонидан совғалар билан тақдирландилар.
НКМК Давлат корхонаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии