Спорт саройида ёнғин хавфсизлиги тадбири

НКМКга қарашли Навоий шаҳрида жойлашган Спорт саройида НКМКнинг Ёнғин хавфсизиги бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан ёнғинларни олдини олиш борасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда асосан Республикамиз ҳудудларида содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг аянчли оқибатлари тўғрисида тушунтирилди.
Ишчи-хизматчилар билан бўлиб ўтган давра-суҳбатида янги замоновий ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Шундан сўнг ишчи-хизматчилар билан бўлиб ўтган тарғибот-тушунтириш ишлари чоғида берилган саволларга ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.
Катта сержант Маъруфжон Хайитов,
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии