Марказий моддий техника баъзасида учрашув

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонасига қарашли Марказий моддий техника баъзасининг ишчи ва ходимлари билан ўтказилди. Ушбу корхонанинг мажлислар залида йиғилганлар эътиборига республикамизда ва НКМК объектларида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир бўлаётган ёнғинлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, шунингдек, содир бўлган ёнғинларнинг инсон саломатлигига бўлган зарарлари ҳақида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилиб, ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Бошқарма ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик ишлар чоғида объектларни ўрганиш ва кўздан кечириш жараёнларида олдинги ҳолатда ишчи-хизматчиларнинг ёнғинни олдини олишга қаратилган билим савияси бироз пастроқ ҳолда эди. Ҳар бир ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилмоқда. Бунинг натижасида қоида бузарлик ҳолатлари кескин пасайиши кузатилмоқда. Ушбу объектдаги ишчи ва хизматчилар билан бўлиб ўтган учрашув савол-жавобларга бой бўлиб улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
Шундан сўнг объектнинг ҳовлисида ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ташкил этилиб, унда янги замонавий ёнғин ўчириш техникаларининг имкониятлари ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан қай тартибда фойдаланишлари амалий тарзда яна бир бор намойиш этилди.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
катта сержант Ж. Умиров

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии