Навоийда 7 нафар боғча мудиралари маъмурий жавобгарликка тортилди

Жамоатчилик учун ҳар бир куннинг ўз мавзуси бўлади. Дейлик, бир неча кун аввал оммавий ахборот воситалари коррупция ҳолатлари хусусида тинимсиз бонг урдилар ёки кечагина нон маҳсулотларига кўтарилган нарх-наво ҳақидаги хабар барчанинг эътиборини тортди. Бугун эса қайсидир боғчадаги тартибсизликлар тўғрисидаги ҳолат кўпчиликнинг энсасини қотирмоқда. Ҳа, афсуски, баъзида шунақаси ҳам бўлиб туради. Касб тақозоси туфайли хизмат текширувларида бўлганимда шунга ўхшаш қонунбузарликларга гувоҳ бўламан. Одамлар бир икки сўмлик фойда учун нималарга қўл урмайди, дейсиз. Дарвоке, мактабгача таълим муассасаларига тарбияланувчиларнинг қабули анчадан буён Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилаётгани кўпчиликка аён. Шундай бўлсада, боғча мудиралари орасида эпчил, ўз манфаати йўлида уддабурони ҳам топилади.
Давлатимиз томонидан белгиланган қонунларга мувофиқ Давлат хизматлари агентлигининг жадвал режаси асосида Навоий вилояти бошқармаси томонидан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламент талабларига риоя этилишини ўргандик.
Ўрганишлар давомида Навоий шаҳридаги 1,3,14,30,31,32,33,34-сонли мактабгача таълим муассасаларида жами 180 нафардан ортиқ болаларни давлат МТМларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, жорий йилнинг 2 апрелида фуқаро К.Музаффаров томонидан фарзанди З.Илхомиддиновни Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлимига навбатга қуйиш учун Навоий шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилган. Мазкур мурожаат марказ томонидан шу куни электрон ахборот алмашинуви дастури (arm.gov.uz) орқали Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлимига юборилган. Бироқ, муассаса мазкур мурожаатни 3 иш кунига кечиктириб навбатга қуйган. Бу эса Вазирлар Маҳкамасининг 244-сонли қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш”нинг маъмурий регламент талабларига зид. Қолаверса, уч кун ичида қанчадан қанча ота-оналар фарзандини боғчага жойлаштира олмаганидан хуноби ошган. Бундай ҳолатлар 1361 нафар фуқароларнинг аризаларида такрорланган.
Бундан ташқари, Навоий шаҳар 1-сонли мактабгача таълим муассасасининг буйруқларни қайд қилиш дафтари кўздан кечирилганда 2018 йил 1 апрель кунидан эътиборан 31 нафар бола тарбияланиш учун қабул қилинган, шундан 8 нафари Давлат хизматлари маркази орқали берилган йўлланма асосида, қолган 23 нафари эса Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан 2018 йилнинг 1 апрель кунгача берилган йўлланмалари асосида жойлаштирилган, яъни эски услубда иш кўришган. Худди шундай тарзда Навоий шаҳридаги 31-мактабгача таълим муассасасида ҳам 16 нафар бола аввалги йўлланмалар билан боғчага қабул қилинган. Ахир, бу кўзбўямачиликнинг ўзи-ку. Бундай авҳол иш тартиби ўрганилган 6та мактабгача таълим муассасаларида ҳам мавжуд. Кўриниб турибдики, ҳали бу тизимда таниш-билишчилик иллатларига чек қўйилмаган. Йўқса, хизмат текшируви натижалари туфайли 7 нафар мактабгача таълим муассаса мудиралари маъмурий жавобгаликка тортилмаган бўлардилар. Дарвоқе, ҳар бир қоидабузар йўл қўйган қонунбузарлиги учун 522 минг 900 сўмдан жаримага тортилди.
Хулоса ўрнида айтадиганим, қайси юртда бўлмасин қонунлар ишламас экан, унда биринчи ҳолатда азият чекадиган халқ бўлади. Мен қонунларни йўл ҳаракатида ишлаб турган светафорга ўхшатаман. Унга риоя қилинмаган куни йўлда тартибсизлик бўлиши аниқ. Энг ёмони, бу чироқ бузилганида автоаҳалокатлар сабаб қурбонлар бўлиши табиий. Демак, юртимизда чиқарилаётган қонунларнинг ишлаши учун энг аввало аҳолида ҳуқуқий билим ва тарбия бўлиши, фуқаролар эса қонунларимизга ҳурмат билан қараб бурчдорлик вазифасини унутмаслиги лозим.
Фаррух Рўзиев,
Давлат хизматлари Агентлиги
Навоий вилояти бошқармаси
бош маслаҳатчиси

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • "Сирли мижоз"
    • Новости Навои
  • Комментарии

    • #355 Равшан

      19.10.2018

      qamalishi kerak edi 522 ming sum jarima bitta boladan oladigan porasi 100 dollardan kammasku bu xaromilarni.. xechi uzgarmaydi davom etaveradi shu xolat,,, urgildim sanlarni jazolaringdan aqli zayflar



      24 chi bogchada issiq  qaynoq ovqat berib 10 minutda qaytib yigishtirib oladi bollalar eb ulgurmay uxlatishadi, sababi tezroq qushilib uxlashadi tarbiyachilarxam. boolaruxlagan joyida siyib yotaveradi buyraklari tamom bulib zato suka oliy malumotlarni oladi be tarbiyaaqli zayf pul bilan uqishni tugatgan mollarni



      endi qimagan detsadlarxam xuddi shuney qiladi bor yugi 522 ming sumlik shtrafligini eshtib