Учқудуқда хусусий боғча ўз фаолиятини бошлади

Учқудуқ туман давлат хизматлари маркази ходимларининг эътирофича, ҳудудда ташкил этилган “Гулшан” хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолиятини рўйхатдан ўтказиш учун боғча мутасаддилари 25 дақиқа ичида ҳужжатларни қўлга олдилар. “Мурожаат бўлганда, ўзимиз ҳам қувондик - дейди марказ директори Умарқул Худайқулов. - Боиси ҳар бир ишда рақобат бўлса яхши-да”.
“Авваллари хусусий боғча очиш ҳақида уйлаб ҳам кўролмасдик. Чунки рухсат йўқ эди. Мана энди Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳар бир тизимга тадбиркорлар жалб этилаяпти,- дейди МТМ мудири Ўктам Жумаев. - Мен ҳам ҳудудимизда хусусий таълим муассасаси очиб, элим учун нафим тегсин, дейман. Мени қувонтирган нарса, боғча фаолиятини йўлга қўйишда аввалига турар жойни нотурар жойга айлантириш учун давлат хизматлари марказига мурожаат этдим. Ҳужжатларим тайёр бўлгач, таъмирлашга тушдик. Иморат фойдаланишга тайёр бўлганида бор йўғи 25 дақиқа ичида фаолиятимизни рўйхатдан ўтказдик. Бу борада давлат хизматлари маркази ходимлари ишидан мамнунмиз”.
Давлат хизматлари маркази, деб номланган ёзув остида Дамас автоулови яна сайёр қабул учун тумандан 110 километр узоқликдаги овул томон йўл олди. Шу куни “Боздун” овул фуқаролар йиғинида ўтган сайёр қабулда 30 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Биргина мактабгача таълим муассасаси тизими учун ҳудуднинг 15 нафар болакайига йўлланма берилди. Ота-оналарнинг қувончи чексиз. Чунки, бу каби сайёр қабуллар фуқароларнинг барча давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.
Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йилда марказга аҳолидан жами 2772 та мурожаат келиб тушган, шундан 2761 таси яъни, 99.0 фоизи ўз вақтида ижроси таъминланган . Қолган 11 таси масъул ижрочилар томонидан муддати борлиги сабабли кўриб чиқилмоқда.

Аслиддин Худоёров,
Давлат хизматлари агентлиги
Навоий вилояти бошқармаси
ходими.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии