Кўрсатилаётган сайёр давлат хизматларидан мамнунмисиз?..

Ижтимоий сўровлар натижасидан олинган маълумотларга кўра, аҳоли сайёр қабулларни қайси мақсадда ўтказилмасин қўллаб-қувватларкан. Чунки йўл юрмайди, навбат кутмайди яна вақтини беҳуда сарфламайди, боз устига биргина маълумотни олиш учун кун санамайди. Ўз ўрнида мутасаддилар учун бундай хизмат тури халқ дардини билиш, муаммоларига ечим топиш билан ҳам аҳамиятли-да.
Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси ташаббуси билан ҳар шанба якшанба кунлари туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимлари вилоятнинг аҳоли гавжум бўлган масканларида сайёр қабул ташкил этмоқдалар. Йирик савдо мажмуалари, марказий хиёбонларда ўтказилган сайёр давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида солиқдан қарздорлиги, якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш, судланган ёки судланмаганлик тўғрисида, турар жойни нотурар жойга айлантириш, мактабгача таълим муассасасига йўлланма ҳамда манзил маълумот бериш сингари 40 дан ортиқ хизмат турлари кўрсатилди.
Навоий шаҳридаги “Жаҳон биллури” маъсулияти чекланган жамият мутасаддилари корхонани давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномани айнан сайёр қабул жараёнида олдилар. Учқудуқлик Мафтуна Мўминова ҳам якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтишни кўнглига тугиб қўйганди. Аммо, ҳеч мавридини топмасди. Учқудуқ бозорида аҳоли учун ташкил этилган сайёр давлат хизматлари унга айни муддао бўлди.
Худди шу сингари яна 9 та жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолиятини сайёр қабул вақтида рўйхатдан ўтказдилар.
Навоий вилояти бўйича биргина 13-14 октябрь кунлари аҳолига жами 197 та давлат хизматлари кўрсатилди. Бундай сайёр давлат хизматларини кўрсатиш айнан бозорларда ўтказилаётгани аҳолига қулай ва тезкорлиги билан маъқулдир.
Одил Жаҳонгиров,
Давлат хизматлари агентлиги
Навоий вилояти бошқармаси
ходими

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии