“Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” мавзусида ўқув курслари

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасининг Навоий вилояти касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси билан тузилган келишувига асосан 2018-2019 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун “Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” мавзусида ўқув курслари ўтказилмоқда. Мазкур ўқув дарслари Навоий вилоятидаги барча касб-ҳунар коллежларини қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Давлат хизматлари марказларининг ходимлари томонидан вилоят бўйича 46 маротаба турли мавзуларда ўқув дарслари ташкил этилди. Шудай ўқув курсларидан бири Зарафшон тиббиёт коллежида ўтказилди.
"Мен тиббиёт коллежи ўқувчисиман, -дейди Шахноза Рустамова. - Уйимда компьютерим интернетга уланган. Аммо, унинг имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаётганимни коллежда “Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” мавзусида ўтказилган ўқув дарсларидан билиб олдим. Биргина Электрон рақамли имзо орқали оила аъзоларимиз учун керакли бўладиган барча маълумотларни олиш мумкин экан. Бу ҳам тез битади ва ортиқча вақт сарфламайсиз. Мен насиб бўлса, Тошкент Тиббиёт институтига ўқишга кириш ҳужжатларимни туман давлат хизматлари маркази орқали топширишга аҳд қилдим".
Конимех тумани давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Умида Ҳамидова 9 октябрь куни Конимех қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежида ўқув машғулотларини ўтказди. Унинг фикрича, битирувчиларнинг ахборот коммуникация технологияларига қизиқишлари баланд. "Шу боисми, уларга дарс ўтиш ҳам мароқли", - дейди марказ ходими.
"Бувим пенсия дафтарчасини йўқотган сизга мурожаат қилсак бўладими?", "Мен коллежни битирсам тадбиркор бўлмоқчиман, демак давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтсам бўларкан-да?", "Отам банкдан менинг номимга кредит олмоқчи эдилар. Давлатдан қарзи йўқлиги ҳақида “справка”ни олиш учун солиққа бордик, аммо у ердан беришмади. Давлат хизматлари марказидан олишни тавсия этишди - шу ростми?" - шу сингари саволларга кўмилдим",- дейди Умида Ҳамидова. Бир соат давомида ўтказилган дарс бесамар ўтмади.
Хатирчи енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган ўқув дарсида Фарход Расулов ўқувчиларнинг давлат хизматлари марказида ишлаш учун қаерни тамомлаш керак, деб берган саволидан фахрланди. Чунки тизим фаолияти чиндан эътирофга сазовор.Энди фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади. Бунинг учун ҳам ҳуқуқий билим, ҳам компютер технологияларини яхши ўзлаштириш кераклиги билган битирувчи ёшлар давлат хизматлари маркази мутахассислари ўтказаётган машғулотлардан мамнунлар. Қолаверса, бу келишув ҳар иккала томон учун фойдали. Марказ ходимлари ўз билим малакаларини оширсалар, ўқувчилар хуқуқий жиҳатдан керакли маълумотга эга бўладилар.
Алишер Нурмаматов,
Давлат хизматлари агентлиги
Навоий вилояти бошқармаси
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии