НДКИда ёнғин хавфсизлиги тадбири

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан чоршанба “Ёнғинлар профилактикаси куни”га бағишланган ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири Навоий шаҳрида жойлашган НКМК тасарруфидаги Навоий Давлат Кончилик институти ўқитувчи ва талабалари билан  ўтказилди. Ушбу таълим масканининг мажлислар залида йиғилган ўқитувчи ва талабалар эътиборига республикамизда ва дунёда ҳамда бошқа содир бўлаётган ёнғинларни акс эттирувчи видео роликлар намойиши ташкил этилди.
Шундан сўнг муассаса ҳудудида янги ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ҳам ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Бўлиб ўтган учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Бош мутахассис Нилуфар Кенжаева,
подполковник.
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии