“Металлург” профилакториясида ёнғин хавфсизлиги тадбири
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан амалдаги қонун ҳужжат талаблари асосида жойларда ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида жойлашган НКМК НМЗ ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли “Металлург” профилакторияси ишчи-ходимлари ва дам олувчилари билан ўтказилди. Ушбу объектда йиғилган ишчи-ходимлар ва дам олувчилар эътиборига республикамизда ва дунёда ҳамда бошқа содир бўлаётган ёнғинларни акс эттирувчи видео роликлар намойиши ташкил этилди ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.

- Ёнғин ўчириш автомобилининг сув олиш цистернасида ҳозирги янги “ISUSU” автомобилларида 1 тонна 800 литр сув сиғимига эга. Бу дегани ёнғин ўчириш дастакларининг ҳажмига қараб кўпи билан 3-4 дақиқада сувни сарфлайди, яъни ёнғин ўчириш дастакларининг бир неча турлари мавжуд бўлиб, улар секундига 3,5 литр ва секундига 7 литр сув бериш қобилиятига эга. Ҳар икки дастакда бир вақтнинг ўзида сув берганда узоғи билан 2-3 дақиқа ичида сув сарфланади. Шунинг учун аҳоли яшаш хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, барча ташкилот ва муассасаларнинг ҳудудларида Ёнғин ўчириш ер ости сув олгичлари, бу маҳаллий аҳолининг тилида пожарный гидрант (ПГ) ёзувларида кўрсатгич белгилар билан ўрнатилади. Ушбу ер ости сув олгичлари доимий равишда шаҳар марказлаштирилган сув оқава қувирларига уланган бўлиб, ундаги сув доимий равишда мавжуд бўлади ва ушбу ер ости сув олгичларига ёнғин ўчириш автомобиллари махсус қурилмалар ёрдамида сув олишга мўлжалланган. Афсуски бази бир фуқароларимиз ёки ташкилот ва корхона раҳбарлари томонидан арзимас бўлиб кўринган ушбу қурилмаларга бўлган бепарволик ёки эътиборсизлик натижасида мавсум давомида техник қаровлар ўтказилмай қолади. Ҳурматли фуқаролар ва корхона ташкилот раҳбарлари сизларда ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига риоя қилишларингизни ва албатта ёнғин хавфсизлиги мутахассислари томонидан берилаётган мурожаатларига ва тавсияларига доимо риоя қилишингизни сўраймиз.

НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!
Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Другие материалы про Навои
НКМК Ўқув марказида ёнғин хавфсизлиги тадбири
- Новости Навои
НДКИда ёнғин хавфсизлиги тадбири
- Новости Навои
Марказий моддий техника баъзасида учрашув
- Новости Навои
Спорт саройида ёнғин хавфсизлиги тадбири
- Новости Навои
Кончилик коллежида ёнғин хавфсизлиги тадбири бўлиб ўтди
- Новости Навои
Чоршанба ёнғинлар профилактикаси куни
- Новости Навои
“Дўстлик” агрофирмасида ёнғин профилактикаси
- Новости Навои
"Металлург"даги ёнғин хавфсизлиги тадбири
- Новости Навои
Зафарободда ёнғинлар профилактикаси
- Новости Навои
Ёнғинларни олдини олиш ҳаммамизнинг бурчимиздир
- Новости Навои
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси тарғибот тадбири
- Новости Навои