НКМК Ўқув марказида ёнғин хавфсизлиги тадбири

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғинларни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий шаҳрида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинатининг Ўқув марказида малака ошириш ўқувчилари ва ишчи-ходимлари билан ўқув синфида республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинларни акс эттирувчи видео роликлар намойиши ташкил этилди ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Шу билан бирга ёнғинни олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилиб, унда асосан қиш мавсуми бошланиши билан хонадонларни ва иш жойларини иситишга бўлган эҳтиёж ошишини инобатга олиб, хонадонлардаги электр ва газ иситиш воситаларидан фойдаланишдан олдин мутахассис кўригидан ўтказишдан кейингина фойдаланишлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.
Шундан сўнг бинода фавқулодда ходиса ёки ёнғин келиб чиқганда бинони захира чиқиш йўллари орқали хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиниши бўйича амалий машғулот ҳам ўтказилди.
Ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Бўлиб ўтган учрашув савол-жавобларга бой бўлиб қизиқтирган саволларга мутахассисилар томонидан жавоблар қайтарилди.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии