Ишбилармон ва тадбиркорлар учун улкан имконият!

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2859 та бўш ер участкалари, 668 млрд. 207 млн. сўм инвестиция киритиш, 9 920 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 млрд. 93 млн. 800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 576 та бўш ер участкалари 341 млрд. 858 млн. сўм инвестиция киритиш, 3499 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 млрд. 746 млн. сўмга сотилди.
Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2283 та бўш ер участкалари 3 млрд. 640 млн. 700 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Жумладан, Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та  бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 23 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 325 млн. Сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 
Аукционларда иштирок этиш шарти ва сотилаётган объектлар ҳақидаги маълумотларни “e-auksion.uz” сайти ёки бўлмаса, Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг (0371) 202-21-11 рақамли телефонидан масъул оператор орқали билиб олишингиз мумкин.
Инвестиция киритиш шарти билан электрон-онлайн аукцион савдоларида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Адолатли ва қулай тарзда бўш ер участкаларига эгалик ҳуқуқини қўлга киритинг  ва биноларни сотиб олинг.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии