Эҳтиёткорликни йўқотманг!

Азиз юртдошлар сиз табиий газнинг портлаш хусусиятига эга эканлигини доимий ёдда сақлашингиз керак. Кундалик ҳаётда табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини ёдда тутиш ва унга риоя қилиш оила аъзоларингиз ҳамда яқин атрофдагиларингизни хавфсизлигини таъминлайди. Табиий газни тўлиқ ёнмаслиги газ оқимини беҳосдан узилиб қолиши, хона ичида газ тўпланиши, газни ёқиб, қаровсиз қолдириш, иситиш тизмларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлиши ҳамда ис газларидан захарланиш ҳолатлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Шунингдек, аҳоли томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола ностандарт газ жихозларидан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланглар улаш, носоз ҳолатдаги дудбуронлардан фойдаланиш ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларининг учраб туриши фуқароларнинг ис газидан захарланишига, ҳамда ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши натижасида жабрланиш ҳатто ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда. Ис газидан заҳарланиш, унинг ҳаводаги консентрацияси ва таъсир муддатига боғлиқ бўлади. Бундай ҳолларда бош айланиб қаттиқ оғрийди, қусиш, хушдан кетиш ҳамда нафас олиш қийинлашади баъзан ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
Суюлтирилган газ таркиби пропан - портловчи ва ёнувчи газдир. Хабар берилишича суюлтирилган газ баллонларининг портлаш даражаси юқори экан.
Ҳурматли юртдошлар! Табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш учун нафақат масъул мутасаддилар, балки сиз-у биз ҳам бирдек масъулдирмиз. Шундагина газдан фойдаланиш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган талофат ва бахтсиз ҳолатларнинг олдини олган бўламиз.
НКМК Ёнгин хавфсизлиги бошкармаси мухандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии