Мурунтау конида ёнғин хавфсизлиги тадбири

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 май кунидаги ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни"га бағишлаб комбинатнинг Зарафшон саноат майдонидаги Мурунтау кони ишчи-хизматчилари билан тадбирга бағишланган учрашув, давра суҳбати ва йиғилиш бўлиб, унда республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди ва шу билан бирга жонли видео ролик намойиши ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, чуқурлиги 650 метрдан ортиқ бўлган таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маданларни етказиб берувчи ва уларни ташиш ва юклашга мўлжалланган Белаз русумли ва оғирлиги қарийиб 800 тонна бўлган экскаваторларнинг ёнғинга қарши ҳолати ўрганиб чиқилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан ушбу техникаларга масъул бўлган ва бевосита бошқаришга жавобгар ишчи-хизматчиларга тегишли тартибда тавсиялар берилиб, ёнғинни олдини олишни тарғиб қилувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Шундан сўнг, Мурунтау кони ҳудудида жойлашган Автомобил транспорт бошқармасининг мутасадди раҳбар ходимлари билан тадбирга бағишланган йиғилиш бўлиб, корхонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 июлдаги  “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йилларининг куз-қиш мавсумида барқарор фаолият юритишига комплекс равишда тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ёнғинни олдини олиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда соҳа ходимлари томонидан профилактик текширув ва ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги корхонани ўта муҳим Давлат аҳамиятига эга бўлганлигини инобатга олиб куз-қиш мавсумида барча оғир ва ўта оғир ҳамда бошқар барча техникаларнинг ёнғинга қарши ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб чиқилмоқда. Россия федарациясида ишлаб чиқарилган бу техника ҳар бир юклашда ковишида 50 тоннагача маданнларни махсус автомобилларга юклайди. Ушбу улкан техника 6000 ват электр энергияси билан ҳаракатга келади унга алоҳида трансформатор ўрнатилган. Ушбу қурилмаларда ва тоғ кон техникаларида ёнғинларни олдини олиш мақсадида мутахассисилар томонидан ўрганиш ва текширув ишлари олиб борилмоқда. Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тартибда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
НКМК Ёнгин хавфсизлиги бошкармаси мухандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии