Зарафшонда "Чоршанба Ёнғинлар профилактикаси куни" бўлиб ўтди

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда чоршанба Ёнғинлар профилактикаси кунига бағишланган тадбир бўлиб, унда Зарафшон шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Зарафшон шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли шаҳардаги Темурийлар махсус мактаби ва бошқа барча умумий ўрта мактаб ўқувчилари, Ёшлар иттифоқи Зарафшон шаҳар кенгаши аъзолари, Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли алоҳида ҳарбийлаштирилган тоғ-кон қутқарув взводи ходимлари, Ёнғинга қарши курашиш жамияти ва Кафолат суғурта компаниясининг шаҳардаги вакиллари иштирок этишди.
Комбинатнинг Зарафшон шаҳар ҳудудидаги объектларни ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан янги замонавий Ёнғин ўчириш техникаларининг кўргазмали намойиши ўтказилди. Шу билан бирга томошабинлар эътиборига шартли равишда ёнғин келтирилиб чиқарилди унда шаҳардаги Темурбеклар махсус мактабининг ўқувчилари томонидан бирламчи ёнғин ўчиргичлар ёрдамида амалий тарзда ёнғин бартараф этилди.
Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан яшаш хонадонларида газ ва электр иситиш воситаларини ишлатишдан олдин албатта мутахассис кўригидан ўтказгандан сўнг ишлатилиши лозимлиги яна бир бор айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида мактаб ўқувчилари томнидан берилган барча саволларга ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.
НКМК Ёнгин хавфсизлиги бошкармаси мухандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии