"Дўстлик"да ёнғин хавфсизлиги тадбири

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғинларни ҳамда ис газидан захарланишнинг олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Яқинда, ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳудудида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонасига қарашли “Дўстлик” Агрофирмасининг ишчи-ходимлари билан ўтказилди. Агрофирма маъмурий биносининг мажлислар залида йиғилганлар эътиборига республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари шунингдек, республикамиз ҳудудида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлган фавқулодда ходисаларнинг инсон саломатлигига бўлган зарарлари, унинг аянчли оқибатлари мисоллар тариқасида келтирилиб, тарғибот тушунтириш ишлар олиб борилди, ёнғиндан ва ис газидан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Ҳар бир ўтказилган тарғибот тадбирида ёнғин содир бўлганда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Бунинг натижасида қоида бузарлик ҳолатлари кескин пасайиши кузатилмоқда. Ушбу объектдаги ишчи ва хизматчилар билан бўлиб ўтган учрашув савол-жавобларга бой бўлиб улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии