Чоршанба - Ёнғинлар профилактикаси куни

НГМКнинг Конимех тумани ҳудудида жойлашган Марказий материаллар техник базасининг мажлислар залида Ёнғин хавфсизлигига бағишланган учрашув, давра суҳбати ва йиғилиш бўлиб, унда республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ис гази билан захарланиш ҳолатлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари борасида мисоллар келтирилиб, тушунтиришлар олиб борилди ва шу билан бирга объект раҳбарияти ҳузурида ёнғин-техник комиссиясининг йиғилиши бўлиб, унда олиб борилаётган ёнғинни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бартараф этилаётганлиги ва келгусидаги ишларни режалаштириш борасида муҳокамалар ўтказилди.
Шундан сўнг объектда шартли равишда содир бўлган ёнғинни ўчиришга қаратилган ёнғин ўчириш амалий тактик машқи ўтказилди. Унда ёқилғи мой маҳсулотларини олиб келишга мўлжалланган вагонларнинг бирида шартли равишда ёнғин келиб чиқди. Объект ишчи хизматчилар таркибидан тузилган Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати дружиналарининг ҳаракатлари билан содир бўлган ёнғинни кенгайиб кетишининг олдини олиш билан бошланиб, ёнғин ўчириш бўлинмаларининг етиб келгунига қадар бирламчи ёнғин ўчиргич воситалари билан ёнғинни бартараф этишга киришилди.
Хабарга кўра 4-Касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг 2 та жанговар бўлинмаси белгиланган манзилга етиб келди ва штаб бошлиғига вазият ҳақидаги ахборотни берди. Шундан сўнг жанговар бўлинмалар белгиланган тартибда ёнғин ўчириш автомобилларини сув манбааларига ўрнатишди. Шу билан бирга чақириққа кўра 1-касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмидан 1 та бўлинма ёрдамга етиб келди. Шартли равишда содир бўлган ёнғинни ўчиришга киришди ва содир бўлган ёнғин белгиланган вақтда бартараф этилди.
Якунида машқ муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда барча куч ва воситаларнинг ҳаракатларига баҳолар берилди. Албатта бу каби амалий машқларда жанговар бўлинмаларнинг ҳамда ҳамкорликдаги куч ва воситаларнинг ҳаракатлари яна бир бор синовдан ўтказилиб тадбир иштирокчилари ўзларига амалий кўникмалар олишди.
Шу куни объектда ёнғинни олдини олишга қаратилган профилактик кўриклар ҳам ўтказилди. Унда корхонадаги мавжуд сиғими 200 м3 ҳажмдаги ёқилғи мой маҳсулотларини сақлаш резервуарларининг ёнғинга қарши ҳолати соҳа ходимлари томонидан яна бир бор кўздан кечирилиб чиқилди. Унда яшин қайтаргичлар билан таъминланганлиги ва ҳаво чиқариш клапанларининг соз ҳолатда эканлиги ҳолатлари ҳам кўрикдан ўтказилди. Олиб борилган профилактик тадбирларда асосан ёқилғиларни вагонлардан олиш ва резервуарларга юбориш қурилмаларининг ёнғинга қарши ҳолати соз ёки носозлигига, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлигига ва созлигига, йирик қувватда ишловчи механизмларни ерга уланганлигини (зазимления), юқори босимда ишловчи дивигателларнинг куну-тун назорат қилувчи махсус электрон кўрсатгичларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари яна бир бор текширувдан ўтказилди.
Шундан сўнг объектдаги омборхоналарнинг ёнғинга қарши ҳолатларини ўрганиб чиқиш мақсадида, объектда 5-кон бошқармасига қарашли бўлган эҳтиёт қисмлари ва турли хилдаги моддий бойликлар сақланадиган омборхоналарнинг ёнғинга қарши ҳолатлари кўздан кечирилиб, ушбу омборхоналарда соҳа ходимлари томонидан ёнғинни автоматик равишда хабар берувчи қурилмалар, ички ва ташқи сув манбаларининг ҳолати қайта ёнғин профилактик кўриклардан ўтказилди. Текшириш ва кўриклар давомида товар моддий бойликларнинг белгиланган тартибда сақланишига доир қўшимча профилактик тадбирлар ўтказилди.
НКМК Ёнгин хавфсизлиги бошкармаси мухандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии