Янги йил кўнгилли ўтсин

Янги йил байрами бошқа шодиёналар сингари ўйин-кулги ва хурсандчиликларга бой бўлсада, ёнғинлар келиб чиқиши хавфи юқорилиги билан ажралиб туради. Айёмнинг кунгилли ўтиши учун уни ташкил қилишда ва тайёргарлик кўриш жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ амал қилиш зарур. Шунинг учун Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан байрам ўтказиладиган муассасалар раҳбарларига берилган ёзма кўрсатма ва тавсияларида ёнғинга қарши тадбирларни ўз вақтида бажарилишига эришишлари ҳамда ўтказиб келинаётган ёнғинга карши кенг кўламли профилактик тадбирларда тегишли қоида талабларига қатъий риоя қилиниши керак бўлади.

Янги - 2019 йил шодиёналарини кўнгилдагидек кутиб олиш учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш лозим:
- таълим муассасаларида ва ташкилотларда арча биноларнинг биринчи қаватидаги кенг хоналарда ўрнатилиши, унда хонанинг камида иккита чиқиш жойи булиши шарт;
- қаторлар оралиғидаги ўтиш жойларини торайтириш, у ерларга қўшимча стул ёки креслолар ўрнатиш ва белгиланган меъёрдан кўп одамлар билан хоналарни тулдириш мумкин эмас.
- муассаса раҳбарлари тантана бошланиши олдидан ёритгичларнинг созлигини, электр сим ва кабелларнинг уланиши “Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари” асосида бажарилганлигини, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари мавжудлигини ва ишга яроқлилигини текшириб кўришлари зарур;
Янги йил байрами тадбирлари ўтказиладиган объектларда арча мустаҳкам қилиб ўрнатилиши, шохлари девор ва шифтларга тегмаслиги, сифат сертификатига эга бўлмаган электр гирляндлари ва тез алангаланувчи буюмлар билан безатилмаслиги қаттиқ назоратга олиниши зарур;
- арчани қоғоз, целлулоид ўйинчоқлар, пахта ва тез ёнувчи материаллар билан ясатиш мумкин эмас;
- арчани иситиш мосламалари ёнида ўрнатмаслик;
- байрам тантаналари вақтида турли мушак ва бошқа пиротехника воситаларидан фойдаланиш тақикланади;
- болаларни арча ўрнатилган хонада қаровсиз қолдириш хамда уларни тез ёнувчи материаллардан тайёрланган кийимлар билан кийинтириш мумкин эмас;
- очиқ оловдан фойдаланиш ва шунга ўхшаш ёнғин ёки портлаш хавфи бор ишларни амалга ошириш мумкин эмас;
- носоз электр розетка, ўчиргич, электр жихоз ва маиший техникалардан фойдаланиш тақиқланади;
- ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган ёки зарарланган электр сим ва кабеллардан фойдаланиш ман этилади.

Агарда ёнғин аломати сезилса аввало, болаларни хавфсиз жойга чикариб, тезда «101» ракамига қўнғироқ қилинг.
Биз сизлардан яна шуни сўррар эдикки, айниқса, қишнинг совиқ кунларида, Янги йил байрами арафасида хонадонингизда ёнғин чиқмаслиги учун носоз газ ва электр мосламалари хамда қўлбола иситиш ускуналаридан асло фойдаланманг. НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси юқорида қайд этган коида талабларининг нақадар муҳимлигини, уларга риоя қилиш байрам тантаналари кўнгилли ўтишининг гарови эканлигини таъкидлайди.
НКМК ДК ЁХБ бўлим бошлиғи,
подполковник Абдурозиқ Бўриев.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии