Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан сайёр суд ҳамда сайёр қабул ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари А.М.Авезов, С.М.Болтаев томонидан Навоий шаҳрнинг “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинида, Навоий шаҳар прокуратураси, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ёшлар, Навоий шаҳар ички ишлар ходимлари ҳамда маҳкумлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
“Мурувват” МФЙ биносида, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари А.М.Авезов, С.М.Болтаев очиқ суд мажлиси ўтказилди, судьялар томонидан сайёр, очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида икки нафар эркак ҳамда бир нафар аёл маҳкумга нисбатан жазони ўташдан муддатидан олдин илгари шартли озод қилинди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг турли моддалари билан қўзғатилган тўртта жиноят иши бўйича суд муҳокамаси ўтказилиб, суднинг якуний қарори қабул қилинди. Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судиниг судьялари А.М.Авезов, С.М.Болтаевлар томонидан мазкур сайёр суд иштирокчиларига кўрилган жиноят ишлари ҳақида, ушбу жиноятларни келиб чиқиш сабаблари, маҳалла ва жамоатчиликнинг эътиборсизлиги, огоҳлик давр талаби эканлигини, жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича тушунтиришлар ва тавсиялар ҳамда лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сайёр йиғилишда жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари томонидан “Мурувват” МФЙ фаоллари, ёшларига бугунги кунда Навоий шаҳрида кўп учраётган жиноят турлари ҳамда ушбу жиноятлар бўйича суд амалёти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, сайёр йиғилишда Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, қабул қилган янги Қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан таништирилди. Сайёр йиғилиш иштирокчилар томонидан савол-жавобларга бой ва баҳс-мунозарали тарзда ўтказилди.

Жиноят ишлари буйича
Навоий шаҳар суди

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии