Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида Янги йил мўжизалари

Инновацион ёндашувлари билан ўзига барчани чорлаётган Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида яна бир янгилик. Энди ҳар кун марказга ташриф буюрувчи одамларни Қорбобонинг ўзи кутиб олади. Шунчаки эмас, қўлида янги йил совғаси билан. Қандай совға деб ажабланаётгандирсиз. Бу китоб. Китоб чинданам совғалар ичида энг зўри. Уни қабул қилаётган каттаю кичикнинг кўнглида шоду хуррамлик, янги йил қувончи. Ота-онаси ортидан эргашган болажонлар учун эса ҳар доимгидек ширинлик бор.
Кунига 500-600 нафар фуқаро ташриф буюрадиган марказда хизматлар сони ортгани сайин, одамларнинг қатнови ҳам кўпаймоқда. Салохиддин Бойназаров 66 ёшда. Отахон ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилганлардан. Барча хизматлар шаффоф ва бюрократик тўсиқлардан ҳоли тарзда амалга оширилаётган марказда 10 дақиқа ичида давлат ҳизматига бўлган мурожаатингизга жавоб оласиз. Янги йилда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритган Салохиддин ота сингари фуқаролар камида 100-150 кишини ташкил этаяпти. Мана шу-да янги йил мўжизаси, деди марказда ташкил этилган хизмат сифатидан ҳайратда қолган отахон.
- Бу йил янги йилни Навоийда кутиб оладиган бўлдим, - дейди хитойлик хамкор Дза О. У дунё бозорига кимё маҳсулотлари етиштириб бераётган “Навоиазот” корхонасининг минизаводлари қурилишида иштирок этяпти. Навоийда ишлашига рухсат олиш, яшашини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун давлат хизматлари марказига келган хорижлик меҳмонлардан. “Навоийда қаерга кирмайлик янги йил кайфияти”, - дейди чет эллик фуқаро.
Янги йилга яқин кунларда Навоийга борсангиз, албатта, Навоий шаҳар давлат хизматлари марказига кириб ўтинг. Боиси, каттаю кичикнинг у ёки бу масаласига ечим топилаётган бу масканда қорбобонинг мўъжизаларига дуч келасиз. Дарвоқе, яна бир хушхабар. Янги йилга яқин кунларда вилоятнинг Конимех туманида ҳам давлат хизматлари маркази биноси очилади.
Нодира Самандарова,
Давлат хизматлари Агентлиги
Навоий вилояти бошқармаси.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии