Ўт ўчирувчилар учун янги бино

НКМК ДК томонидан Самарқанд вилоятининг Зармитан туманида жойлашган НКМК ЁХБ 14-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми биносининг қуриб берилганлиги ва бу бинонинг ҳар жихатдан кўркамлиги, унда шахсий таркиб учун барча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги ҳамда қисмга “ИСУЗУ” русумли ёнғин ўчириш автомашинасининг олиб берилганлиги йилнинг энг яхши совғаларидан бири бўлди.
Мазкур бино қурилиши ниҳоясига етгач, унинг очилиши ва ишга тушурилиши билан боғлиқ тантанали маросимнинг айнан 14-январь “Ватан ҳимоячилар куни” арафасида бўлиб ўтганлиги НКМК ЁХБ 14-ҲЁХҚ шахсий таркиби учун алоҳида унутилмас воқеага айланди. Бинонинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда Республика ИИВ ЁХББ бошлиғининг ўринбосари подполковник Абдушукур Рўзиев, Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси бош муҳандиси Николай Снитка, Қўшработ туман ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев, Жанубий кон бошқармаси раҳбарлари, НКМК ДК ЁХБ бошлиғи полковник Хайрулло Зоиров ва Ички ишлар органлирида узоқ ийллар давомида меҳнат қилиб ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийлари, 14 ва 12 ҲЁХҚ шихсий таркиби ҳамда жамоатчи ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққан кишилар, жумладан НКМК ДК бош муҳандиси Николай Снитка Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа масканларида, аҳоли турар жойларида ёнғинларнин олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ фаолиятига юқори баҳо берди. Шундан сўнг вазирлик ЁХББ бошлиғининг ўринбосари подполковник Абдушукур Рўзиев байрам арафасида янги хизмат биносининг фойдаланишга топширилиши айнан тарихий ахамиятга эга эканлигини, ўтган давр мобайнида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан барча ишлаб чиқариш тармоқларида, ахоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашда юқори самараларга эришилганлиги, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ички ишлар тизимининг бўғини бўлган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимининг такомиллашиб борганлиги хусусида сўз юритиб, анжуман иштирокчиларини байрам билан қутлади. Табрик учун сўзга чиққанлар ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркиби учун фойдаланишга топширилаётган бино ва янги “Исузу” ёнғин ўчириш автомобили фақатгина сув ташиши учун хизмат қилишини таъкидлаб, келгусидаги хизмат фаолиятида улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.
Тадбирда Жанубий кон бошқармасининг “Кончи маданият уйи” нинг ашула ва рақс ансанбли аъзоларининг куй ва қўшиқлари билан ўзгача кўтаринки руҳда ўтказилди.
Шундан сўнг бинонинг очилиш маросими ўтказилиб, унда ушбу бинони қурилишида фаол иштирок энган, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига етарли шарт-шароитлар яратишда ўз хиссасини қўшган кон бошқармалари ва ташкилот корхона раҳбарлари ҳамда қурувчиларига, Ички ишлар органларининг фахрийларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Шу билан бирга комбинат бош муҳандиси Николай Снитка томонидан 4-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бошлиғи майор Жамшид Нуритдиновга Янги “Исузу” ёнғин ўчириш автомобилининг ва янги бинонинг калитлари тантанали равишда топширилди. Тадбир сўнгида 14-январь “Ватан ҳимоячилар куни” муносабати билан байрам дастурхони ҳам ташкил этилди.
НКМК ДК ЁХБ мухандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии