Туманлар ДХМ бинолари

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш учун Навоийда фақатгина иккита марказ янги замонавий, барча қулайликларга эга бинода фуқароларга хизмат кўрсатмоқда: Навоий шаҳри ва Конимех туманида. Сир тутиб нима қилдик. Қурилиш икки кунда ҳал бўладиган масала эмас. Унинг ҳам ўз муаммолари бўлади. Ер ажратилса, қурилиш ташкилотида шашт сезилмайди. Қурилиш бошланса, керакли хом ашъё етказишда узилишлар бўлади. Бир рўзғорнинг ғори бўлади деганларидай, ҳаётда ҳам бир иморат ўз-ўзидан тикланиб қолмайди.

Бугун Навоий вилоятининг 5 та ҳудудида: Нурота, Учқудуқ, Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа туманларида қурилишлар бошланган. Мазкур масалада вилоят хокими ташаббусида бирин кетин бинолар қад қўтармоқда. Олис Учқудуқ туманида ажратилган 0,3 гектар ерга маҳаллий бюджет ҳисобидан бино тикланиб, мазкур объектда «Кўхинур-2018» маъсулияти чекланган жамият қурувчилари меҳнат қилмоқда. Худди шундай Нурота туманида ҳам янги қурилиш ишлари бошланиб, мазкур бино ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан тикланди.
Хулоса ўрнида айтадиганимиз, тарихдан ўқиб ўрганганимиз ҳар бир мамлакатнинг ўз ривожланиш даври бўлади. Бизнинг Ўзбекистонимиз ҳам худди шундай тараққиёт, юксалиш даврида, десак хато бўлмайди. Бунга кун ора фаолияти йўлга қуйилаётган соҳалар ва улар ортидан қурилаётган иморатлар мисол.
Жўрақулов Баҳодир,
Навоий шаҳар ДХМ мутахассиси.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии