Гувоҳномалар топширилди

Кун ора жойлардаги давлат хизматлари марказларидан рўйхатдан ўтаётган хорижлик ишбилармонларнинг мақсади ва таклифи аниқ, қулай ишбилармонлик муҳитида ишонч билан ҳамкорлик қилиш, бизнеси ортидан фойда кўриш. Ўз ўрнида бу ҳамкорлик бизга нима беради, деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Авваламбор, инвестиция киради, янги иш ўринлари очилади, йўқдан бор бўлади. Натижада йирик завод, фабрика, цехлар пайдо бўлади.
Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан “Сentral Аsia sheng wei long science and technology co LTD” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона директори Е Чун Фу га давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома топширилди. Мазкур қўшма корхонанинг асосий фаолияти цемент ишлаб чиқариш бўлиб, бугунги кунда қазилмаларни ўрганиш ва изланиш ишлари олиб борилмоқда.
Худди шундай, "Amisa Zarafshan Tekstil" маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳам фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказди. Тайёр кийимлар ишлаб чиқариш хорижий корхонасида 30 нафар хотин-қизлар иш ўрнига эга бўлиши мумкин. Турек Али раҳбарлигида иш бошлаган ушбу хорижий корхонада замонавий тикув дастгоҳларидан фойдаланилади. Маҳсулотлар хорижга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Зарафшон давлат хизматлари маркази ходимлари ўтган йилнинг декабрь, жорий йилнинг январ ойлари ҳисобида 2 та йирик лойиҳа бўйича хорижлик ҳамкорларнинг мурожаатларига хизмат кўрсатилди. Ҳар иккала корхона вакилларига давлат рўйхатидан ўтганлиги хусусидаги гувоҳномалар ярим соат ичида топширилди.
Муҳриддин Нуруллаев,
Зарафшон шаҳар ДХМ бўлим бошлиғи.

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии