Марказий моддий техник базасида ёнғин хавфсизлиги

Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонасига қарашли Марказий моддий техник базаси ва Темир йўл цехи ишчи ва ходимлари билан тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу объектда 70 дан ортиқ ишчилар меҳнат қилади. Мазкур корхонанинг асосий вазифалари Навоий кон-металлургия комбинатига темир йўл орқали келадиган ёқилғи мой маҳсулотлари, кучли таъсир этувчи захарли моддалар ва бошқа махсус юкларни ташишдан иборат. Албатта ушбу объектни бошқа соҳа вакиллари қатори, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси томонидан муҳофазага олинган. Темир йўл цехи ишчи хизматчилари билан ўтказилган тарғибот-тушунтириш ишлари чоғида йиғилганлар эътиборига республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, шунингдек, республикамиз ҳудудида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлган фавқулодда ходисаларнинг инсон саломатлигига бўлган зарарлари, унинг аянчли оқибатлари мисоллар тариқасида келтирилиб, ис гази рангсиз, тамсиз ва ҳидсиз эканлиги, хонадонларда газ плиталарини ёқиб хонани иситиш ёки ухлаб қолиш мумкин эмаслиги, табиий газнинг ва бошқа ёнувчи моддаларнинг чала ёниши оқибатида ис гази пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида оддий тил билан тарғибот тушунтириш ишлар олиб борилди. Давра сухбатилари чоғида ёнғиндан ва ис газидан огоҳлантирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Бошқарма ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик ишлар давомида объектдаги мавжуд темир йўл учун мўлжалланган теплавозларни ўрганиш ва кўздан кечириш жараёнларида тепловозда ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ёқилғи баклари, ҳайдовчи-машинист бошқаруви хонаси ва бошқа шунга ўхшаш жойларини ёнғинга қарши ҳолати кўздан кечирилиб, керакли тавсиялар берилди.
Ишчи-хизматчилар билан олиб борилган тарғибот тушунтириш ишлари савол жавобларга бой бўлиб, ишчи-хизматчилар томонидан қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.
НКМК ДК ЁХБ мухандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии