Жиноятчиликни олдини олиш - асосий мақсад

НДКИ академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январь кунидаги жиноятчиликка қарши курашиш, уни барвақт олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг келгусидаги устивор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу давра суҳбати ноанъанавий тарзда бўлиб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси С.М.Болтаев сўзга чиқиб, ўз маърузасида нафақат Навоий вилояти, балки Республикамизда учраётган суд-ҳуқуқ соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жумладан, норасмий жамоа аъзолари қонунга хилоф равишда диний сабоқ бериш, ноқонуний йўллар билан олиб кирилган турли адабиётлар, электрон дисклардан қонунбузарлик учраганлиги, ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ўз имкониятларидан ўз ҳуқуқларини билган ҳолда фойдаланишлари тушунтирилиб ўтилди.

Лицей 3 ”Ж”-16 гуруҳ талабаси Д.Аминова савол билан мурожаат қилиб, яъни "Ўқитувчи ўқувчини шахсиятига тегса, ҳақорат қилса ўқувчи кимга мурожаат қилиши мумкин?", - деган саволга судья С.Болтаев аввало гуруҳ раҳбарига, шунингдек ММИБДЎга, агар муаммо ҳал бўлмаса ҳуқуқ нозирига мурожаат қилиши тушунтирилди.
Кейинга савол 3 “Н”-16 гуруҳ ўқувчиси М.Ҳайдарова томонидан берилиб, “Ўлим жазоси” олиб ташланиши, умрбод жазолар қандай ҳолларда қўлланилиши ҳақида мурожаат қилди.
3 “Д”-16 гуруҳ ўқувчилари томонидан дўстлар орасидаги қарз олди-берди қилиш оқибати, кўчадаги тортишувларга гувоҳ бўлиш оқибатлари ва ҳолат ҳақида ички ишлар органига хабар бериш тартиби тўғрисида мурожаатлар қилишди.
Давра суҳбати якунида бундай учрашувлар тез-тез ташкил этилиши, суд-ҳуқуқ соҳасида қизиқиши бор талабалар суд жараёнларида иштирок этиши мумкинлиги, интернет сайтларидан ҳуқуқий маълумотларга эга бўлишларига йўналишлар берилди.
ЖИБ Навоий шаҳар судининг судьяси
С.М.Болтаев

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии