Волонтёрлик - ёшларбоп юмуш

- Нима қилсам ўз капиталимга эга бўламан?... Қандай қилсам ўз бизнесимни очаман? - деб турган ёшларга Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармасининг қатор лойиҳалари асосида Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашининг ҳамкорликдаги меморандуми, тарғибот чора-тадбирлари режасига мувофиқ тадбиркор бўлишни истаётган ёшларга ўз бизнесини очиш бўйича ҳуқуқий билим ва кўникмалар беришни мақсад қилган мастер класс тадбирлари ташкил этилмоқда.
Бу ўқув тадбирларида ёшлар ўз тадбиркорлик фаолиятини рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунчалар оладилар. Шунингдек, ўз бизнесини якка тадбиркорлик фаолияти билан бошламоқчи бўлган йигит қизларга бизнес режалар тузишда амалий кўмак ҳам берилмоқда. Бундан ташқари, ёшларни волонтёрлик ишларига жалб этиш мақсадида ҳам қатор лойиҳалар ташкил этилганки, бунда кўнгилли йигит-қизлар марказ биносига ўқишдан бўш вақтида келиб, марказга келаётган фуқароларга мурожаат чоғида амалга ошириладиган жараёнга ҳамроҳ бўладилар. Мана шундай ўқувчилардан бири Навоий юридик коллежи йигит- қизларидир.
Бир ойдан буён Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказига волонтёрлик учун ўқишдан сўнг тенгдошлари билан қатнаётган Дилдора Рамазонова учун мазкур юмуш фойдали ва манфаатли. Унинг айтишича, фойдали жиҳати аввало одамлар билан киришимли, хушмуомала муносабатда бўлади, манфаатдорлиги эса тизимдан билим ва малака кўникмаларини ўзлаштиради.

- Марказга келган фуқароларга электрон навбат беришни ўргандим. Одамлар турли кайфиятда келишади. Шундай ҳолатда уларни самимий очиқ чеҳра билан кутиб олишнинг ўзи ҳам бир санъат. Мурожаатчиларни кутиш залигача кузатиб, ёш болали оналарнинг фарзандларини болалар учун ажратилган майдончаларга йўналтирамиз, дейди Дилдора Рамазонова.
- Мен учун энг маъқул иш бу fo.birdarcha.uz ва my.gov.uz дастурлари орқали фуқароларга мурожаатлари бўйича масалаларига ечим топишга кўмаклашдим. Бу мен учун энг мароқли юмуш, одамларга кўмак бериш баробарида касб сирларини ўрганишнинг ўзи катта муваффақият, дейди юридик коллежи ўқувчиси Амирбек Нарзуллаев.

- Ўқувчилар давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини нафақат ўзлаштирадилар, балки ота-оналари, яқинлари ва тенгдошларига ҳам ўргаташига аминман, - дейди Навоий шаҳар давлат хизматлари маркази директори Анвар Сафаров.

Ёшларга волонтёрлик ишларини кўмаклашишда марказ ходимлари Моҳигул Муҳаммадиева, Баҳодир Жўрақулов, Дилфуза Муртазаева, Зиёдулла Бекматов, Шохида Сайфиддиновалар яқиндан ёрдам бермоқдалар. Хуллас, давлат хизматлари маркази ходимлари аҳоли мурожаатларига тезкорлик билан шаффоф хизмат кўрсатиш билан бирга ёшларни касбга йўналтириш борасида ҳам тинмай изланадилар.

Алишер Зиядов
Давлат хизматлари агентлиги
Навоий вилояти бошқармаси
бош маслаҳатчиси.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии