Навоийда давлат хизматлари марказида кутубхона ташкил этилди.

Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ, инсониятнинг минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Адабиётни севган одам борки, китоб қаерда кўргазма қилинмасин, уни излаб топади. Навоийда китобсеварлар учун кичик кутубхона ташкил этилди. Мазкур хабар эса Навоий шаҳар давлат хизматлари марказига келувчи фуқаролар учун янгиликдир. Марказнинг кутиш залида мўъжазгина китоб жовонларида 300 дан ортиқ бадиий, сиёсий китоблар ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналари намуналари қўйилди.
Китоб-ҳамиша илм-маърифат, одоб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган. Китобсевар инсон учун китобни қаерда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ундан маънавий озуқа олса бўлгани... Ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш мақсадида марказга келган фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини истаб ташкил этилган мутоала бурчаги аминмизки, ҳақиқий китобхонларни ўзига чорлайди. Мижозларнинг эса кичик кутубхонага бепул аъзо бўлишлари таъминланган.
Алишер Нурмаматов
ДХА Навоийвилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси
Присоединяйтесь к группе "Навоий хаёти" в Telegram и будьте в курсе самых последних новостей и событий города Навои.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии