Ярашув Институти

   Мустақил Ўзбекистон улкан ўзгаришлар ва ислоҳатлар бошланишига имкон яратди. Ютрбошимиз томонидан илгари сурилган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш ғояси, ҳеч шубҳасиз, ушбу ўзгаришларнинг сарзамини бўлади. Мустақил ўзбек давлатида ҳуқуқ устуворлигидаги инсон манфаатларини энг олий қадрият сифатида эътироф этадиган жамият бунёд этишга киришилди. Бу концепция миллий қадриятларимизга ҳам, умуминсоний қадриятларга ҳам тўла мос келади.
  Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳатларда ҳам адолат ва инсонпарварлик тамойиллари энг устивор вазифа сифатида кўрилди. Ўтган йиллар мобайнида соҳадаги ҳар бир ўзгариш, хар бир янгиланишда гумонистлик ғояларни устун бўлганлигининг ўзиёқ фикримизнинг далилидир.
    Хусусан репрессив жазо чораларини камайтириш, жазони белгилашда жазо билан содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш, ўлим жазосининг қўлланиш соҳасини қисқартириб, жазо тури сифатида қонунчиликдан чиқариш, иқтисодий жиноят содир этган шахсларга жарима жазоси қўллаш, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эъхтиёт чораларини амалга кенгроқ татбиқ этиш, вояга етмаганлар, аёллар ва кексаларга нисбатан жазоларни юмшатиш, шунингдек ярашув институтини жорий этиш каби ислоҳатлар Ўзбекистон судлов тизимида одиллик ва инсон манфаатларини таъминлаш энг олий мақсад этиб белгиланганини кўрсатди.
    Айтиш мумкинки, “Жабрланувчи билан ярашув” тўғрисдаги алоҳида тоифадаги иш юритиш тартининг татбиқ қилишини жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштиришда муҳум қадам бўлади. Чунки ушбу институт ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахс, ўз айбини бўйнига олиб, жиноят оқибатида келтирилган зарарни ўз ихтиёри билан тўласа жабрланувчи билан ярашса, суд ишни ҳаракатдан тўхтатади.
    Жабрланувчи ва жиноят содир этган шахснинг суд ҳукмидан аввал ярашиши қатор қулайликларга эгадир. Аввало, жиноят содир этилиши натижасида келтирилган зарар айбдор томонидан томонидан тезда бартараф этилади. Жиноят иши ўзининг мантиқий хулосаси – ҳукм чиқарилишигача борган ҳолларда – жабрланувчининг зарарини қоплаш билан боғлиқ даъво талаблари бевосита қондирилиши мумкин бўлади.
    Ярашувнинг амалга оширилиши жиноят содир этган шахсни тегишли жазо чораларидан озод қилиши баробарида “судланган” деган тамғадан қутулиб қолишга ҳам шароит яратади ва у судланган деб ҳисобланмайди. Шунингдек ушбу тизимнинг ишга тушиши дастлабки тергов ишларини олиб бориш ва ишни судда кўриб чиқиш учун сарфланадиган муддатнинг камайишида ҳам катта аҳамият касб этади.
       Жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар судининг судьяси
С.М.Болтаев

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Табиат ва қонун
    • Новости Навои
  • Комментарии