2019 йил 1 апрелдан ижро иши 15 кунгача тўхтатиб турилади

Жорий йилнинг 12 мартида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.


Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади. Медиация амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади. Бунда томонлар ўртасида ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган ҳолларда ижро иши юритиши тугатилади.
Маълумот учун: келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули медиация ҳисобланади.

2019 йил 1 июндан бошлаб:
- ижро иши юритишни қўзғатиш ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ижро иши қўзғатилади (ҳозирда 3 кун ичида қўзғатилади);
- ижро ҳаракатлари кўпи билан икки марта кечиктирилиши (неча марта кечиктирилиши мумкинлиги қонунчиликда кўрсатилмаган) мумкин.

2019 йил 1 октябрдан mib.uz веб-сайтида бепул асосда ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади. Ушбу тизим орқали, жумладан интернет тармоғи орқали ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатлари боришини барча босқичларини кузатиш, шунингдек, қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин бўлади. Мазкур тизимдан my.gov.uz портали орқали фойдаланиш имконияти ҳам яратилади.

Бундан ташқари қарорга мувофиқ қуйидагилар жорий этилади:
- МИБга шартнома-воситачилик асосларида сотишга топшириладиган мол-мулкни интернет-дўконларда, жумладан, мобиль иловалар, электрон тўлов тизимлари орқали сотиш тартиби;
- бир ой муддатда давлат божлари, маъмурий жарималар ва бошқа тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда интернет орқали тўлаш бўйича давлат хизмати;
- уч ой муддатда маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби. Бунда жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, қолган суммани тўлашдан озод этиш назарда тутилади.
МИБ Навоий вилоят бошқармаси

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии