Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича чемпионат ўтказилди

Навоий вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси терма жамоасини тайёрлаш, ходимлар ўртасида спортнинг ушбу турини ривожлантириш ва ушбу йўналишда юқори натижаларга эришилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББнинг Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича 2019 йилда ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари режаси ҳамда Навоий вилояти ИИБ ЁХБнинг буйруғига асосан жорий йилнинг 28 март куни Навоий шахар ЁХБ 1-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг спорт майдончасида Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Навоий “Динамо” ЖТСЖ чемпионати ўтказилиши ташкиллаштирилди. Мусобақага Навоий шахар ЁХБ, “Навоийазот” АЖ ЁХБ, Кармана тумани ЁХБ 3-ХЁХ Қисм, “Навоий ИЭС” АЖ ЁХБ ҳамда “Азиа Транс Газ” МЧЖ ЁХБ терма жамоалари иштирокида мусобақалар қизғин ўтказилди. Мусобақага жами 5 та жамоа қатнашган бўлса, ушбу жамоалар орасидан умумжамоа ҳисобида мусобақага пухта тайёргарлик кўрган “Азиятрансгаз” МЧЖ ЁХБ терма жамоаси турлар бўйича якуний ҳисобда 4 балл билан мусобақанинг мутлоқ ғолиби деб топилди. Мусобақада турлар бўйича якуний хисобда 6 балл билан билан “Навоийазот” ЁХБ терма жамоаси 2-ўринга, 9 балл билан Навоий шахар ЁХБ терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлишди.
100 метрга тўсиқлар оша югуриш турида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни “Азиятрансгаз” МЧЖ ЁХБ терма жамоаси, 2-ўринни “Навоийазот” АЖ ЁХБ терма жамоаси ва 3-ўринни Навоий шаҳар ЁХБ терма жамоаси эгаллашди.
Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни “Навоийазот” АЖ ЁХБ терма жамоаси, 2-ўринни “Азиятрансгаз” МЧЖ ЁХБ терма жамоаси ва 3-ўринни “Навоий ИЭС” АЖ ЁХБ терма жамоаси эгаллашди.
Мусобақанинг охирги энг қизиқарли ва шиддатли бўлган 4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси тури бўйича жамоалар ўртасида қизғин беллашувлар остида ўтиб, терма жамоалар учун ҳақиқий беллашув бўлди. Ушбу турда 1-ўринни “Азиятрансгаз” МЧЖ ЁХБ терма жамоаси, 2-ўринни Навоий шаҳар ЁХБ терма жамоаси ва 3-ўринни “Навоийазот” АЖ ЁХБ терма жамоаси эгаллашди.
Мусобақаларда фаол иштирок этиб, совриндор ўринларни эгаллаган жамоаларга ва юқори шахсий натижаларга эришган ходимларга пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва Навоий вилояти ИИБ ЁХ Бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда мусобақа кубоги топширилди.

Навоий вилояти ИИБ ЁХБ бўлинма бошлиғи,
подполковник Ғ.Ш. Ҳақбердиев

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии