Тайёргарликни ошириш мақсадида

Навоий вилояти ИИБ ЁХБнинг 2019 йил учун ишлаб чиқилиб тасдиқланган ёнғин ўчириш амалий тактик машқлари жадвалига асосан Навоий шаҳрида жойлашган “Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида 2019 йил 26 март куни ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни тезда бартараф этиш юзасидан ёнғин ўчириш амалий тактик машқи ўтказилди. Ўтказилган ёнғин ўчириш амалий тактик машқига Навоий шаҳар ЁХБ гарнизонидан 3 та асосий ва 2 та махсус ва Кармана тумани ЁХБ гарнизонидан ҳамда НКМК ЁХБдан 1 тадан асосий ёнғин ўчириш экипажлари ҳамда вилоят ФВБдан 1 та махсус, шаҳар шошилинч тиббий ёрдам марказидан 1 та махсус экипажлар жалб қилинди. Ёнғин ўчириш амалий тактик машқини ўтказиш давомида нафақат ёнғин ўчириш бўлинмаларининг, балки объектнинг Исузу ёнғин ўчириш автомобили билан таъминланган идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасининг жанговар ҳаракатлари кўриб чиқилди. Машқ давомида содир бўлган шартли ёнғинни бартараф қилиш ҳамда инсонларни қутқариш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, объект ҳудудидаги 4 та ёнғин ўчириш гидрантлари созлиги ўрганилиб, ушбу объектга тузилган 1 та ёнғин ўчириш тезкор режаси қайта ўрганиб чиқилди.
Мақсад ўта муҳим ва тоифаланган объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни тезда талофатларсиз бартараф этиш, шахсий таркибни касбий маҳоратини янада ошириш ва ҳамкорликдаги хизматлар билан амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштиришдан иборатдир.
Навоий вилояти ИИБ ЁХБ бўлинма бошлиғи
подполковник Ғ.Ш.Ҳақбердиев

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии