10 та маҳкум жазодан озод қилинди

ЖИБ Навоий шаҳар суди 30 март куни сайёр очиқ суд мажлисида Навоий вилоят ИИБ 4-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан ЖКнинг 73-моддасига асосан тайинланган жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда 74-моддасига асосан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ иш материалларини кўриб чиқди.
Маҳкум В.Артиков, Қ.Қўчқоров, З.Низамкариев ва С.Ташмурадовларнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Маҳкум И.Матмусаев, Ш.Казакбаев, М.Обитов ва Ш.Сирожидиновларни озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисмини аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, улар оила аъзолари бағрига қайтди.
Суд томонидан уларга ўталмай қолган жазоларини ҳалол меҳнат орқали ўташлик ҳамда келажакда ҳаётларини яхшиланиши учун имконият берилди. 



 Жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар суди раиси Ш.Мамиров

  Жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар суди судьяси А.М.Авезов

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии