Шаҳарда янги бино фойдаланишга топширилди

Республикамизда кейинги йилларда кўпдан кўп буёдкорлик, қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Навоий вилояти Навоий шаҳарда ҳам янгидан янги бино ва иншоатлар барпо этилмоқда. Савдо-саноат тармоклари, ишлаб чиқариш корхоналари ривожланиб, турар жойлар янгича кўриниш ола бошлади. Албатта халқимизни, уларни мол-мулкини, яратилган моддий ва маънавий бойликларни асраш, ёнғин офатларидан ҳимоя қилиш Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари зиммасига катта масъулят юклайди. Бошқа соҳалар каби кейинги йилларда мамлакатимиз Ёнғин хавфсизлиги хизматини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, муҳтарам Президентимизнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинди. Ёнғин хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида қабул қилинган ҳукумат қарорлари асосида яъни Навоий шаҳар ҳокимининг 2018 йил 28 август кунидаги Қ-687/08-сонли қарорига асосан “NAVOIY GOLDEN HOUSE” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 1 миллиард 600 миллион сўмга Ёнғин ўчириш алоҳида пости биноси бунёд этилди.
Ушбу ёнғин ўчириш алоҳида пости биноси замонавий услубда қурилган, барча шароитларга эга, сўнгги алоқа ва компьютер воситалари билан жиҳозланган, шинам ва қулай хизмат хоналари соҳа ходимларига баланд руҳ, кўтаринки кайфият бағишлаб, самарали хизматга рағбат ўйғотиши, уларни бугуни кечагидан, эртага эса бугунгидан-да яхшироқ меҳнат қилишга руҳлантириши шубҳасиз. Ўрни келганда алоҳида таъкидлаш лозимки, халқимиз ёнғин хавфсизлиги ходимларини оғир дамда, танг аҳволда қолганида ўзларига нажоткор деб билишади, ишонишади. Ана шу ишончни оқлаш, ҳалоллик билан сидқидилдан хизмат қилиш керак. Халқнинг меҳри, халқнинг ишончидан бошқа юксак баҳо йўқ.
Навоий шаҳар ЁХБ бошлиғи,
подпоковник Ў.А.Ялгашев
Навоий шаҳар ЁХБ инспектори,
лейтенант А.Х.Акатов

Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии