Бўш иш ўринларига танлов

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади

Давлат хизматлари марказлари бўйича:
1. Томди туман давлат хизматлари маркази Ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўлими бош мутахассиси
2. Навбаҳор тумани Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа оператори
3. Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа оператори
Талаблар: туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази:
        
Бош мутахассис лавозимига олий юридик, иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялар маълумоти

Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа операторига олий ёки ўрта махсус юридик, иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялар маълумоти.
        
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатларни топширади.
- танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, биринчи марта ишга қабул қилинаётган шахслар бундан мустасно;
- ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- сўровнома;
- таржимаи ҳол;
- тиббий маълумотнома;
- 3х4 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
- солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН) ҳақида гувоҳнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома;
Танловда иштирок этиш истагинибилдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 26 апрелгача Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси (Навоий шаҳар С.Айний кўчаси 27-уй) Кадрлар бўлимига топширишлари керак.
Маълумот учун телефон: (79) 220-61-03

Эслатма:
Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
  • ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
  • белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
  • адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
  • ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.
  • Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • 1055 ТЕЛЕФОН ҚИЛИБ...
    • Новости Навои
  • Комментарии