Навоийда бир гуруҳ безори йигитлар судланди

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида ўтказилган очиқ суд мажлисида бир гуруҳ бўлиб безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, ўриш-дўппослаш, баданга енгил даражадаги шикаст етказиш жиноятни содир этган шахсларга суд ҳукми ўқилди.
Иш ҳолатларига кўра, Ж.Х ва А.Х (исми-шарифи ўзгартирилган)лар олдиндан тил бириктириб бир гуруҳ бўлиб, тунги соат 23:30ларда Навоий шаҳридаги ресторанларни бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқаролар Т.Т, Б.А.ларни ҳеч бир сабабсиз танасининг турли қисмларига қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб, Б.А.га “енгил тан жароҳати” ҳамда Т.Т.га “соғлиқни бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати” етказган.
Суд ҳукми билан Ж.Х.га ЖКнинг тегишли моддаси билан 1 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси ҳамда А.Х.га 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
 
        Жиноят ишлари бўйича
    Навоий шаҳар суди судьяси
 А.М.Авезов
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеалардан хабардор бўлинг!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Ярашув Институти
    • Новости Навои
  • Комментарии