Жиноят ишлари бўйича сайёр суд ҳамда сайёр қабул

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Ш.Мамиров, судьялари А.Авезов, С.Болтаев томонидан Навоий шаҳар “Хончарбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 3-сонли ўрта таълим мактаби биносида, Навоий шаҳар хотин-қизлар қўмитаси вакили, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Навоий шаҳар ички ишлар ходимлари иштирокида сайёр суд ҳамда сайёр қабул ўтказилди.
“Хончарбоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган 3-сонли ўрта таълим мактаби биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Ш.Мамировнинг раислигида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланиб, судга берилган фуқаро Д.Г.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд томонидан фуқаро Д.Г.га оид жиноят иши очиқ сайёр суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилиб, судланувчи Д.Г.га нисбатан айбига иқрорлиги, қилган ишидан пушаймонда эканлиги, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, аёллигини ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитасининг кафиллигига олиш ҳақидаги илтимосномасини инобатга олиб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.
Сўнгра йиғилиш иштирокчиларига суд раиси Ш.Мамиров томонидан валюта қимматликларини қонунга ҳилоф равишда олиш ва ўтказиш жинояти, судья А.Авезов томонидан гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан қонунга ҳилоф равишда муомала қилиш жинояти тўғрисидаги маърузалари, судья С.Болтаев томонидан Навоий шаҳар ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барварқт олдини олиш ҳамда жамоатчилик ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Бундан ташқари сайёр йиғилишда Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, қабул қилган янги Қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан таништирилди. Сайёр йиғилиш иштирокчилар томонидан савол-жавобларга бой ва баҳс-мунозарали тарзда ўтказилди.
Йиғилиш якунида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди ҳамда “Хончарбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқий профилактик чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии