"Ёш ёнғин ўчирувчи" мусобақаси

Навоий шаҳар 8-умумий ўрта таълим мактабида “Ёш ёнғин ўчирувчи” ҳарбий спорт мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада шаҳардаги 16 та умумий ўрта таълим мактабининг жамоалари тўсинда тортилиш, 100 метрга ҳамда 1000 метрга югуриш турлари бўйича беллашдилар. Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 2-ўринни 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 3-ўринни эса 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби. 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Ғолибларга ҳамда фаол иштирок этган жамоаларга Навоий шаҳар ЁХБ ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий шаҳар Кенгаши томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Навоий шаҳар ЁХБ бошлиғи ўринбосари
катта лейтенант М.Э.Эргашев

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии