Зарафшондаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

22 август куни Зарафшон шаҳар 2-кичик туман 28-уйнинг 15-хонадонида ёнғин содир бўлган. 2 нафар мактаб ўқувчилари қутқариб қолинган. Воқеага МКБ ЁХБ қуйидагича изоҳ берди: “Жорий йилнинг 22 август куни кундузи соат 10:58 да Зарафшон МКБ ЁХБ диспетчерик хизматига шу шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро А.Шаҳриев 28-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар берган. МКБ ЁХБдан 2 та жанговар ёнғин ўчириш экипажлари соат 11:04 да Зарафшон шаҳар 2-кичик туманидаги 28-уйга етиб келади. Бу вақтда мазкур уй яшаш хонасининг деразалари қорайган бўлиб ичкаридан тутун чиқаётган эди. Ходимлар ёнғинни ўчириш мақсадида (28-уй Франция усулида қурилганлиги сабабли ушбу уйда 1 та секцияда 15 ва 14 хонадонлар жойлашганлиги сабабли)  ичкарига киришганида  1 та асосий эшикдан кириб чиқилиши ҳамда фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ёнғин натижасида ва ундан чиқаётган қуюқ тутун 14-хонадонни йўлакларини ҳам тутун қоплаганлиги сабабли қўшни хонадон ичида қолган 2007 йилда туғилган Б.Ҳамидов ва унинг синглиси 2005 йилда туғилган Х.Ҳамидовалар борлиги аниқланган. Ҳар иккаласи ҳам Зарафшон шаҳридаги умумтаълим бактабининг 5 ва 7-синф ўқувчилари. Ёнғин тез фурсат ичида экипаж томонидан бартараф этилиб, болалар қутқариб қолинган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки терговга қадар текширув ишлари давомида 15-хонадонда яшовчи уй эгаси Абдулҳаким Шахриевнинг 2006 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди уйда ёлғиз қолиши ва унинг олов билан ўйнаши оқибатида ёнғин содир бўлганлиги аниқланган.  Ёнғин туфайли 15-хонадоннинг балкон, ошхонаси ҳамда битта хонасида содир бўлган. Ёнғин майдони 36 кв.метр майдонни ташкил этиб, ёнғин натижасида ошхона жихозлари, музлатгич, диван, кондиционер, телевизор, кўрпа тўшаклар, мебель жихозлари эшик ва бошқа маиший уй жиҳозлари зарарланган.
Содир бўлган ёнғинда тан жарохати олганлар йўқ.
ФВВ НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси муҳандиси,
катта сержант Маъруфжон Хайитов
97-377-01-82

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии