Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида вакансиялар

Давлат хизматлари марказлари бўйича:
1. Қизилтепа туман Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси (call-марказ) алоқа оператори.
Талаблар: туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази:
Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа оператори ва Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси операторига -  олий ёки ўрта махсус юридик, иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялар маълумоти
        
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар
қўйидаги ҳужжатларни топширади
Номзоднинг паспорт нусхаси;
Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
Тўлдирилган сўровнома (маълумотнома-объективка);
Таржимаи ҳол;
3х4 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тўғрисида маълумот
(агар мавжуд бўлса);
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 25 сентябргача Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси (Навоий шаҳар С.Айний кўчаси 27-уй) Кадрлар бўлимига топширишлари керак.
Маълумот учун телефон: (79) 220-61-03

Эслатма:
*Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.
Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии