ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 2 ЁШДА


Давлат хизматлари Агентлиги. Бу тизим халқ орасида тез тилга тушди. Шунчаки эмас, шаффоф ва қулай хизмати туфайли....Аҳоли мурожаатлари тезкор давлат хизмати кўрсатгани туфайли... Тадбиркорларнинг жонига оро киргани, қоғозбозлик, оворагарчиликларига чек қўйгани туфайли. Яна олис ҳудудлардаги фуқароларга макбул тушган сайёр хизмати туфайли...Эҳ-ҳе санасангиз саноғи йўқ хизмат. Одамлар ҳаловати ва ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун йўлга қўйилган ва эътироф этилаётган хизмат.

Навоий вилоятида Давлат хизматлари Агентлигининг бошқарма ҳамда 10 та туман ва шаҳарларида барча кулайликларга эга давлат хизматлари марказлари халқ ихтиёрида. Тизим икки йил давомида халқ ишончини тўлиқ қозонди. Нафақат фуқаролар балки, соҳа ходимлари ҳам замонавий ва барча қулайликларга эга марказлар фаолиятидан мамнун.

Ўзи аслидаям аҳоли манфаати учун уйлаб қилинган ислоҳот албатта кутган натижани беради. Ҳалқ ҳаёти фаровонлик томон юз бурдими, демак, дунё элларининг ҳам қизиқиши ортади. Биргина хорижлик ишбилармонларни олинг. Жорий йилнинг ўзида Америка, Швеция, Германия, Англия, Хитой, Корея, Туркия, Эрон, Араб амирликлари ва бир қатор давлатлардан ишбилармонларнинг вилоят ҳудудига келиб сармоя киритаётгани, бинесини очаётгани эътирофли. Шуни таъкидлаш жоизки, хорижлик сармоядорлар юртимизда корхоналар очиш учун мурожаат қиладиган илк идора Давлат хизматлари маркази бўлади. Айни кунда чет эллик инвесторларга "яшил йўлак" тамойили асосида кўрсатилаётган хизмат сифатини юқори баҳолашмоқда, улар...30 дақиқа чет эллик ҳамкор учун юртимизда бизнес юритиш ҳуқуқини беради. Бу жуда катта имконият ва қулайлик. ...


12 декабрь куни марказга келган ҳар бир фуқаронинг кўнглига йўл топилди. Байрам баҳона турли танловлар, тадбирлар ёшлар учун турли викториналар ҳам ўтказилди. Масалан, Учқудуқ туман ДХМда "Очиқ эшиклилар куни" ўтказилди, Зарафшон шаҳар ДХМда марказ хизматидан фойдаланган мурожаатчиларга совғалар тақдим этилди, Навоий шаҳар ДХМда фуқароларга китоб ҳадя этилди.

Эндигина ташкил этилганига икки йил бўлган, фуқароларга 130 дан ортиқ давлат хизматини кўрсатаётган соҳада яна қанча давлат хизмати келиб қўшилади, билмадик. Аммо, шуниси аёнки, Президентимиз ташаббусида очилган бундай марказлар факат одамлар розилиги учун ишлайди, халқимизнинг истак ҳоҳиши учун фаолият олиб боради.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизматиНепрочитанные сообщения
CАЙЁР ҚАБУЛЛАРДА МУАММОНГИЗГА ЕЧИМ ТОПИЛАЯПТИМИ?






Ҳудудларда турли идора вазирликлари ва секторлар томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар халқ орасида жуда кўп мунозара, муҳокамага сабаб бўлмоқда. Баъзида мурожаатчилар ҳақ бўлиб юмушлари осон битса, сайёр қабулни "оғзидан бол томиб" эътироф этади. Айрим пайтларда эса шикоятчилар ҳақ бўлмаган тақдирда ҳам муаммолари ечилмагач, уларнинг ҳасратлари билан оламни бузади. Аслида ҳуқуқий билими бор одам, ҳаётда депсинмайди, аммо айрим идора ва ташкилотларнинг бюрократик тўсиқлари билан ҳал этилмаётган муаммолар бўлса, энди бу бошқа масала...
Бугун дарди ташвиши мурожаати бўлган инсон борки, жойларда халқни ҳукумат эшитадиган учрашувлардан қолмайди. Йўли қанча узоқ бўлмасин, вақти қанча тиғиз бўлмасин сайёр қабулга етиб келади. Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказида ташкил этилган сайёр қабулда ҳам шундай бўлди. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазири ўринбосари Акбар Ташкулов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Шерзод Баҳронов, Давлат хизматлари Агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тошевлар иштирокида халқ билан ўтказилган юзма-юз мулоқот кўпгина одамлар дардини енгиллатди.
Бундай қабулга келаётган ҳар бир фуқаронинг кўнглида мурожаатим Президентимизга етиб боради ва албатта ечимини топади, деган ишонч бўлади. Ким уй-жой масаласида, яна кимнинг тадбиркорлик ҳуқуқи бузилган, ким боласига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётгани, яна бировнинг суд қарорларига эътирози бор. Барчаси бирма-бир тингланди, муаммолар ечилиши учун идора ва ташкилотларнинг мутасаддиларига вазифалар юклатилди, мурожаатлар ечими бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. Сайёр қабул жараёнида кузатганимиз - аҳолининг ҳукуматимиз ва давлатимизга бўлган ишончи кундан кунга ортиб, ўтказилаётган бу каби юзма-юз учрашувлардан кўнгли тўлиб, чиқиб кетаётганига гувоҳ бўлдик.
ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • Комментарии