Навоий вилоятида давлат объектлари ярмаркаси утказилди.

Вилоятда бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 19-21 декабр кунлари Кармана, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида “Давлат объектлари ярмаркаси” илк бор ўтказилди.
Ярмаркада тадбиркор ва ишбилармонлар давлат объектларини сотиб олиш ёки ижарага олиш шартлари билан танишиш, бу борада бериладиган имтиёз ва преференциялар ҳақида атрофлича маълумот олишди.

Шунингдек, вилоятимиз ҳудудида ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида мавжуд ер участкалари ва бўш турган объектларда бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўрсатиб берилди.

Давлат объектлари ярмаркасида тадбиркор ва ишбилармонлар учун савдоларга
чиқарилган 12 та давлат активлари ва 168 та ер участкалари (жами 58,14 га), 20 та давлат объектлари ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатиш учун, кичик саноат зонаси ҳудудларидан 35 та бўш бино ва ер майдонлари ҳамда 352 та лот, шунингдек эркин иқтисодий зонада 10 та бўш турган бино-иншоот ва 498,1 га ер майдонлари асосида бериладиган давлат объектлари таклиф этилди.


Ярмаркада ҳар бир йўналиш бўйича мутасадди идоралар вакиллари томонидан ярмарка иштирокчиларига ўзлари қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди, шунингдек улар “Е-ИЖРО АУКЦИОН” электрон савдо майдончаси фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Бундан ташқари, улар эътиборига бугунги кунда барча объектлар электрон аукцион орқали сотилиши йўлга қўйилганлиги, тизим инсон аралашувисиз ҳалол рақобатни таъминлаш хусусияти билан ажралиб туриши тўғрисида маълумотлар берилди.

Ярмарка давомида иштирокчиларга “Е-ижро аукцион” савдо майдончасига қандай кириш ва аукционда иштирок этиш бўйича тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.











Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии