Навоийда спорт мусобақалари

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ташкил этилганининг 28 йиллиги хамда Ватан химоячилари кунини нишонлашга багишланган ватанпарварлик ойлигини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи навоий вилоят Кенгаши томонидан 2020 йил 8 январ куни Навоий шахридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида спортнинг енгил атлетика турлари Швед эстафетаси, тош кўтариш, турникда тортилиш ва 100 метрга югириш бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Ушбу мусобоқаларда вилоятдаги харбий қисм ва хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари билан бир каторда вилоятдаги профилактик хисобда турувчи 30 ёшгача бўлган "Ёшлар" жамоаси иштирок этишди. Шунингдек, мусобаканинг 2- куни 9 январ куни спортнинг мини футбол ва пневматик милтиқдан уқ отиш турлари бўйича мусобақалар давом этади.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии