Пресс тур

Оммавий ахборот воситалари вакилларига дастлаб агентликнинг ушбу вилоят ҳудудий бошқармаси фаолияти ҳақида маълумот тақдим этилди. Ўтган йил мазкур ҳудудда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш, маҳаллий ҳокимликлар ва балансда сақловчи ташкилотлар билан ҳамкорликда улардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилган. 
Хатлов натижасида аниқланган 245 та бўш турган давлат мулки объектидан 210 тасида фаолият тикланган, 28 та объект “қизил чизиқ”қа тушганлиги ва фойдаланишга яроқсизлиги сабабли ўрнатилган тартибда бузилган, 22 таси тадбиркорлик субъектларига ижарага  берилган. Вилоят ҳокимининг тегишли карори билан бўш турган 35 та давлат мулки объекти бўйича муайян тадбирлар белгиланган. Унга кўра, 13 та бўш турган давлат мулки объекти юзасидан балансда сақловчилар томонидан “йўл харита”си ишлаб чиқилган, 12 та объектдан келгусида самарали фойдаланиш, жумладан 6 та объект “E-ijro auksion” электрон савдо орқали тадбиркорлик субъектларига сотилиши ёки ижарага берилиши, 3 та объект  яроқсизлиги сабабли белгиланган тартибда бузилиши ва 1 та объект негизида кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилган.  10 та объект эса балансда сақловчилар томонидан “йўл харита”си ишлаб чиқилмаганлиги боис
Президентимизнинг 2019 йил 13 августдаги 5780 – сонли фармонига асосан маҳаллий ҳокимлик балансига олиниши мўлжалланган. Ўтган йили хусусийлаштириш дастурлари асосида 24 та бўш турган давлат объекти “1 сўм” қийматида “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали 61,8 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 175 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилган. Ушбу объектларга инвесторлар томонидан жами  20,7 млрд. сўмлик  қурилиш-таъмирлаш ҳамда асбоб-ускуналар кўринишида инвестициялар киритилиб, 252 та янги иш ўрни яратилган.
Журналистлар вилоятдаги бир қатор корхоналарда бўлиб, уларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан,  “Навоийазот” акциядорлик жамиятига ташриф  чоғида берилган маълумотга кўра, бултур бу ерда жами 1637,3 млрд.сўмлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган, шундан 517,8 тоннаси хлорли темир, 461,3 тоннаси ацетон, 1091,0 тоннаси нитрат калий, 32504 тоннаси натрий цианист суюқлиги, 7791 тоннаси эса формалиндир.Маҳсулотларни сотишдан тушган соф тушум 1464,4 млрд.сўмни,  соф фойда 120,0 млрд.сўмни ташкил этган.  27,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги  товарлар экспортга йўналтирилган.  2019 йил декабрь ойида  ишга туширилган кимё мажмуасида умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг ПВХ, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиши орқали  903 янги иш ўрни яратиш, йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 71,8 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол тайёрлаш имконини берган. Корхонада аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича  умумий қиймати 897 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа эса бу ерда йилига 660 минг тонна аммиак, 577,5 минг тонна карбамид олиш, улардан тайёрланадиган минерал ўғитлар турини оширишга олиб келган.
“Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишув жараёни ҳам маълумотга бой ўтди.  Корхонада  2019-2020 йилларда клинкер маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича 4-тармоқ лойиҳасини  фойдаланишга топшириш белгиланган. Мазкур лойиҳа қиймати 110,0 млн.доллардан иборат бўлиб, фойдаланишга топширилганидан кейин ишлаб чиқариш қуввати суткасига 5500 тонна ёки йилига 1800,0 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Бугунги кунда корхонада цемент ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича  8-чи цемент тегирмонини қуриш ишлари якунланмоқда. Лойиҳа тўлиқ фойдаланишга топширилгач, цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш йиллик қуввати 500 минг тоннагача ортади.  Мутахассисларнинг эътирофича, жамиятда корпоратив бошқарув тизими  яхши йўлга қўйилган, акциядорлар манфаатлари доимо етакчи ўринда туради. 2018 йил якуни бўйича жамият акциядорларига 100,2 млрд. сўмлик дивиденд  тўланган. Келгусида хўжалик юритувчи субъектда давлат иштирокини қисқартириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш мақсадида унинг 35,9 фоиз давлат улуши   “Тошкент” фонд биржаси савдосига чиқарилган.     
Пресс тур иштирокчиларида  “NEYRO-DOCTOR” МЧЖ  томонидан олиб борилган ишлар катта таассурот қолдирди. Ушбу жамият  2017 йилда Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли бўш ва фойдаланилмасдан турган собиқ туғруқхона биносини 305,0 млн.сўм инвестиция киритиш ҳамда 6 та янги иш ўрни яратиш эвазига“ноль” харид қийматда олган. Шундан сўнг тадбиркор  мазкур қаровсиз ҳолга келиб қолган объект негизида аҳолига замонавий сифатли диагностика ва даволаш  хизматларини кўрсатишни ташкил этиш учун уни тўлиқ таъмирлаган, ободонлаштириб, замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаган. Зиммасига юкланган инвестиция мажбуриятини ортиғи билан бажарган, яъни 530,3 млн.сўмлик сармоя сарфлаган. Клиникадаги тиббиёт ускуналари асосан Хитой Халқ Республикаси, Германия, Нидерландия ва Россия Федерациясидан олиб келинган ва улар жаҳон стандатларига тўлиқ жавоб беради. Бугунги кунда тиббиёт масканида ишлаётган тажрибали шифокорлар томонидан Қизилтепа туманининг Тошработ МФЙда истиқомат қилаётган 33  мингдан зиёд аҳолига амбулатория шароитида қатор тиббий хизматлар кўрсатиб келишмоқда. Энг қувонарлиси, маҳалла аҳолиси энди тиббий муолажа ёки диагностика ёхуд  таҳлил натижаларини олиш учун туман марказига бориш ташвишидан қутулишган. Маскан фойдаланишга топширилганига энди ярим йил бўлганига қарамасдан, бу  даврда 11 мингга яқин беморга тиббий хизмат кўрсатилишига эришилган.
Қизилтепа туманидаги яна бир объект — “Neyro-Doctor” масъулияти чекланган жамиятига қилинган ташриф ҳам ғоятда мазмунли ўтди.
Умуман, пресс тур иштирокчилари  ҳар бир корхона фаолияти ҳақида  батафсил  ахборот, ўзларини  қизиқтирган кўплаб саволлар бўйича  тушунчалар олишга муваффақ бўлишди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии