Давлат хизматлари агентлиги ишга кабул килмокда!

Давлат хизматлари марказлари бўйича:
1. Зарафшон шаҳар ДХМ Телефон хизмати кўрсатиш ва сервис шўъбаси алоқа оператори (Асосий ходим ишга қайтгунга қадар)
2. Навоий шаҳар ДХМ Телефон хизмати кўрсатиш ва сервис шўъбаси алоқа оператори
3. Навоий шаҳар ДХМ Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси хисоблаш техникаси оператори
4. Кармана туман ДХМ Телефон хизмати кўрсатиш ва сервис шўъбаси алоқа оператори
5. Навбаҳор туман ДХМ Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларни кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси (Асосий ходим ишга қайтгунга қадар)
6. Навоий шаҳар ДХМ Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси бош мутахассиси
7. Навоий шаҳар ДХМ Телефон хизмати кўрсатиш ва сервис шўъбаси сервис менежер
8. Кармана туман ДХМ Телефон хизмати кўрсатиш ва сервис шўъбаси алоқа оператори (Асосий ходим ишга қайтгунга қадар)
9. Нурота туман ДХМ Ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўлими бош мутахассиси
10. Бошқарма бошлиғи котиби
11. Навоий вилоят ФҲДЁ архиви 2-тоифали инспектори (Асосий ходим ишга қайтгунга қадар)
12. Ғозғон шаҳар ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори.
Талаблар: бошқарма, ФҲДЁ архиви ҳамда туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази:
Бош мутахассис лавозимига - Олий ҳуқуқшунослик ёки ахборот технологиялари, айрим ҳолларда иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши бўйича дипломга эга бўлиши лозим, шу жумладан Интернет тармоғидан эркин фойдаланиш билимига эга бўлиши ҳамда Давлат хизматлари маркази ва улар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига оид зарур билимга эга бўлиши лозим.

Етакчи мутахассис лавозимига - Олий ёки ўрта-махсус ҳуқуқшунослик ёки ахборот технологиялари, айрим ҳолларда иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши бўйича дипломга эга бўлиши лозим, шу жумладан Интернет тармоғидан эркин фойдаланиш билимига эга бўлиши ҳамда Давлат хизматлари маркази ва улар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига оид зарур билимга эга бўлиши лозим.

Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси операторига - Ахборот-коммуникация технологиялари ва шу соҳага алоқадор мутахассислик бўйича олий  ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши, ахборот-технологиялари соҳасини, шу жумладан Интернет тармоғидан эркин фойдаланиш билимига эга бўлиши ҳамда Давлат хизматлари маркази ва улар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига оид зарур билимга эга бўлиши лозим.

Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси бош мутахассисига - Ахборот-коммуникация технологиялари ва шу соҳага алоқадор мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиши, ахборот-технологиялари соҳасини, шу жумладан Интернет тармоғидан эркин фойдаланиш билимига эга бўлиши ҳамда Давлат хизматлари маркази ва улар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига оид зарур билимга эга бўлиши лозим.

Телефон хизмати кўрсатиш ва сервис шўъбаси сервис менежер лавозимига - Мазкур ходимнинг асосий вазифалари — Марказларда ҳар бир мурожаатчи учун эътибор даражасини белгилаш, аҳоли билан алоқа қилиш учун қулай муҳит яратиш, юзага чиқиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни олдини олишдан иборат.

Олий маълумотга эга бўлиши, хушмуомалалилик (яхши дикция, яхши нутқ), стресcга чидамлилик ва турли одамлар билан тил топиша олиш, меҳнаткашлик, чет тилларини билиш қўшимча афзаллик беради.
Танловда 20 – 35 ёшдаги хотин-қизларимиз иштирок этиши мумкин.

Бошқарма бошлиғи котибига - Олий ёки ўрта-махсус ҳуқуқшунослик ёки ахборот технологиялари, айрим ҳолларда иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши бўйича дипломга эга бўлиши лозим, шу жумладан Интернет тармоғидан эркин фойдаланиш билимига эга бўлиши ҳамда Давлат хизматлари маркази ва улар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига оид зарур билимга эга бўлиши лозим.

Навоий вилоят ФҲДЁ архиви 2-тоифали инспектори лавозимига - Олий ёки ўрта-махсус ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича дипломга эга бўлиши лозим.

Ғозғон шаҳар ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори лавозимига - Олий ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича дипломга эга бўлиши лозим.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатларни топширади.
  • Номзоднинг паспорт нусхаси;
  • Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
  • Тўлдирилган сўровнома (маълумотнома-объективка);
  • Таржимаи ҳол;
  • 3х4 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2020 йил 10 декабргача Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси (Навоий шаҳар С.Айний кўчаси 27-уй) Кадрлар бўлимига топширишлари керак.
Маълумот учун телефон: (79) 220-61-03

Эслатма:
*Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими тўғрисидаги низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
  • ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
  • белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
  • ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
  • судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Другие материалы про Навои

  • 1055 ТЕЛЕФОН ҚИЛИБ...
    • Новости Навои
  • Комментарии