Жаноб тадбиркор, сизни марказда кутишаяпти

апрель 23, 2011   - 0 +
Жаноб тадбиркор, сизни марказда кутишаяптиАйни пайтда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислохотлар самараси ўларок, ахолининг турмуш фаровонлиги ошиб, барча сохада салмокли натижаларга эришилмокда.
Буни Навоий вилояти мисолида хам кўриш мумкин. Таъкидлаш жоизки, худудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик имкониятларидан унумли фойдаланилгани учун хам 2010 йилда яратилган 40452 та иш ўрнининг 32445 таси айнан ана шу соха хиссасига тўгри келди. Натижада вилоятдаги 23985 нафар битирувчи ёшлар муким иш жойларига эга бўлдилар.
Вилоятда эркин тадбиркорлик фаолияти билан шугулланаётган йигит-кизлар сафи хам кенгайиб бормокда. «Информацион
технологиялар маркази» рахбари Норбек Арзиев ана шундай иктидорли ёшлардан. Зеро, бугунги ракобат шароитида илм-фан хамда инновацион технологияларни ривожлантириш, иктидорли ёшларни сохага кенгрок жал б этиш, ўз ижодий ва интеллектуал салохиятларини рўёбга чикаришлари учун зарур шарт-шароит яратиш мухим ахамиятга эгадир.
Марказ рахбари ана шундай талаблардан келиб чиккан холда ўз бизнесини ривожлантираяпти. Жумладан, унинг Nav.uz расмий интернет порталида махаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чикарилаётган махсулотлар рўйхати узлуксиз эълон килинмокда. Бу борада Навоий шахар хокимлигининг бегараз ёрдамини хам алохида таъкидлаш жоиз. Зеро, интернет оркали савдо-сотик амалиёти кенг кўлланилиши жахон тажрибасидан яхши маълум. Бошкача айтганда, истеъмолчи ўз уйида ўтириб, озик-овкат, дори-дармон ва бошка хил эхгаёжбоп молларга буюртма бера олади. Бу эса ахоли учун катта кулайлик, демакдир.
Марказ жамоаси айни кунда вилоятдаги «Шамс-Навоий» кўп тармокли савдо уюшмаси билан манфаатли хамкорликни йўлга кўйиб, интернет оркали савдо хизматини амалга оширишга харакат килмокда. Бунинг учун махсус автоуловлар хам ажратилди. Буюртма махсулот 40-45 дакикада харидорга етказилади. Агар харид нархи 50 минг сўмдан ошса, етказиб бериш бепул. Энг мухими, ходимлар буюртмачи хонадонига кўчма терминаллар билан ташриф буюрадилар.
хозирда шахарда истикомат килаётган ахолининг карийб 35 фоизи уй шароитида интернетдан фойдаланиш имкониятига эгадир. Марказнинг «Sensorika» номли интернет тармоги хам фойдаланувчилар хизматида. Бу ерда тўловлар асосан терминал оркали амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, марказ вилоят хокимлиги мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш бош бошкармаси билан доимий алокада. Катта-кичик корхоналардаги буш иш уринлари руйхати, шунингдек, аэропортларнинг учиш-кўниш жадвали, поездлар катнови вактининг онлайн рўйхати мунтазам бериб борилади. кискаси, марказ мутахассис билан иш берувчи ўртасидаги тезкор ва кулай воситачига айланди.

Акбар Музаффаров

«XXI ASR» рўзномаси 17 феврал 2011 йил
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий