Айдаркўл... сақоқушлар сузади бунда

апрел 15, 2015   - 0 +
Ўлкамизнинг бетакрор табиати, турфа манзараларга бой сўлим гўшалари ҳар қандай одамни ўзига мафтун этмай қолмайди. Айдар, Арнасой ва Тузкон кўллари бирлашган жойда ҳосил бўлган Айдаркўл кўллар тизими катталиги жиҳатдан Марказий Осиёда тўртинчи ўринда турадиган энг йирик сув ҳавзаларидан бири саналади. Ундаги сув ҳажми республикамиздаги барча сув омборлари сув ҳажмидан икки баробар кўпдир.
Жиззах, қисман Навоий вилоятларида 3700 км2дан зиёдроқ катта ҳудудда яхлит кўл кўринишни олган Айдаркўлга йилнинг қайси фаслида борсангиз ҳам бу ердаги табиат гўзаллиги ва фусункорлигини кўриб ҳайратланасиз. 
Кўлда 2000 йилда 192 минг (37 тур) қушлар макон қилган бўлса, ҳозирги кунда сув ўтлари ва балиқлар билан озиқланадиган 20 турдаги қушлар истиқомат қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўлда қушлар йилдан йилга камайиб кетаётгани кузатилмоқда экан. Айниқса йўқолиб кетиш арафасида турган ва муҳофазага муҳтож бўлган қушлар жингалак сақоқуш, оқбош ўрдак, ола қанотли ўрдак, қиронқора, узун қуйруқ сув бургути, тасқара, йўрға тувалоқлар шулар жумласидандир.  Ҳар йили январ-март ойларида Айдаркўл қирғоғига 400 га яқин қуш турлари қишлов учун учиб келади.13 турдаги қушлар халқаро, 24 тури эса Ўзбекистон "Қизил китоб”ига киритилган. Кўлнинг ўсимлик дунёси ва сув ости дунёси ҳам хилма-хил ва ранг-барангдир. Оқ амур, гамбузия, дўнгпешона каби балиқ турлари келтириб кўпайтирилган бўлса, табиатни муҳофаза қилиш мақсадида 2000 йилда шу ҳудудга лочинлар ҳам келтириб парвариш қилана бошланган. Ўзининг беўхшов овози туфайли "чинқироқ” номини олган ғоз, бир кунда 5-6 кг гача балиқ истеъмол қиладиган, қачонки, қорни тўйсагина, сув юзасидаги дарахт шохларида тин оладиган энг очкўз қоравой қуш кўлнинг ҳукмдор  паррандалари ҳисобланади. 




Сув сачраган чўғ каби қуёш
Сўниб ботар уфққа аста.
Мешкопига нурни ғамлаган
Сақоқушлар сузади пастда.
Туя каби чўкиб қолар тун,
Сақоқушлар оғзини очар:
Мешкопдаги нурларни тунда
Юлдуз қилиб осмонга сочар.


Чўлнинг қўлидаги ерга судралган
Тўн каби ёйилар ой нури сувга.
Илоҳий бир поклик талашар бунда:
Нурни сув чайганми ёки нур ювган


Тун ва куннинг оралиғида
Таралади шафақ нурлари.
Кун оқлиги, тун қаролиги
Юз кўришар минг бир турланиб.


Бу карвоннинг манзили олис,
Тимсоллиги янада ростдир.
Қумлоқлардан чикка йўл солиб,
Келажакка борар бостириб.
Фахриёр шеърларидан фойдаланилди.









 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера