Навоийда "Биз буюк юрт фарзандларимиз" фестивали бўлиб ўтди

май 05, 2015   - 0 +
Ўзбекистон Республикасининг 24 йиллиги муносабати билан ва "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида "Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида "Биз буюк юрт фарзандларимиз” мавзусида  кўп минглаб ёшлар иштирокида фестивал бўлиб ўтди. Унда ёшларни ватанпарварлик ва юртга садоқат руҳида улғайтириш, уларни турли таҳдид ва ёт ғоялардан асраш, ён атрофдаги воқеаларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини туйиши, депутат ва ёшлар, иқтидор эгаси-обод юрт эртаси ҳамда биз севган қаҳрамонлар  каби жуда кўплаб лойиҳаларни ўзида мужассам этган ушбу фестивал жуда аҳамиятли бўлди. Бу фестивал республикамизда 2011 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Фестивалда халқ ардоғида бўлган санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, актёр ва эстрада хонандалари, спорт усталари ва маънавият ва тарғибот гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис депутатлари иштирок этиб, ўз йўналишларида ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, ўз санъатларини намойиш этдилар. Тадбирда иштирок этган иқтидорли ёшлар ўзларининг расм кўргазмалари, ҳунармандчилик намуналарини намойиш этиш, китоб сайлларини ташкил этдилар. Фестивал чинакам қувонч ва дўстлик байрамига уланиб кетди. Тадбирда иштирокчиларининг ҳар бирини қўзида қувонч, хотиржамлик, тинчлик ва шукроналик ҳисларини кўриш мумкин.


















 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера