Навоий вилояти ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!

апрел 02, 2015   - 0 +
Навоий вилояти Ҳудудий танлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли, 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743, Вазирлар Маҳқамасининг 2010 йил 8 июлдаги ва 2012 йил 31 майдаги 154-сонли қарорларига мувофиқ қуйидаги давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича танлов эълон қилади.
Танлов ўтказиш кунлари – 2015 йил 28 апрель куни, агарда биринчи танлов савдосида сотилмаган тақдирда қайта танлов савдоси жорий йил 12,29 май, 9, 26 июнь, 7, 24 июль, 11,28 август кунларида бўлиб ўтади.
Танлов ўтказиш жойи – Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳудудий танлов комиссияси, вилоят ҳокимлиги биносининг 2-қаватида.
Танловда барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашиши мумкин. Танловда қатнашиш учун инвестор эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида уч кун олдин Ҳудудий танлов комиссиясига кўриб чиқиш учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов шартларига мувофиқ ўз таклифини тақдим этиши лозим.
Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортимети ва унинг рақобатбардошлилиги, хом-ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий хзжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки уни ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.
Танловда иштирок этишни истаган шахслар вилоят Ҳудудий танлов комиссиясига ёки Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишлари, танлов шартлари ҳамда қўшимча маълумотлардан хабардор бўлишлари мумкин.
Маълумот учун манзил: Навоий шаҳри, "Жасорат” кўчаси, 24-уй, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси. Телефонлар: 224-79-23, 224-29-41, 224-04-61.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли, 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июлдаги 141-сонли ва 2012 йил 31 майдаги 154-сонли қарорларига асосан инвестиция киритиш мажбурияти билан бепул бериладиган объектларнинг рўйхати ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 майдаги 154-сонли қарори 4-иловасига киритилган объектлар:
1.Зарафшон шаҳар ҳокимияти балансидаги Қурилиши тугалланмаган диагностика ва даволаш муассасаси биноси
-Белгилаш тартиби(тўлиқ, мулкий мажмуа сифатида ёки ишлаб чиқариш биносини қайта ташкил-қилиш режаси билан ва эгаллаб турган) -Бино мукаммал таъмирланиб, уй-жой сифатида сотилади, бунда бунёд этилган уй-жой фондининг 20 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, хусусан, вояга етган етим болаларни ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфига ўтказилади. 
- Объектни "ноль”қийматда сотиб олиш учун унда ташкид этилиши лозим бўлган фаолият бўйича- Қурилиш ишларини тўлиқ якунига етказиб, бинони фойдаланишга топшириш. 
-  Инвестиция мажбуриятининг минимал миқдори  (млн.сўм) - 400.0
- Ташкил этилиши лозим бўлган янги иш ўринлари (та) - тураржой 
- Инвестиция киритиш мажбуриятининг бажарилиши муддати  (йил) – 1йил
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июлдаги 141-сонли қарорига киритилган объектлар:
2. Зарафшон шаҳри, НКМК ДК балансидаги НКМК Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли "МСУ-79” база майдончаси 
- Белгилаш тартиби(тўлиқ, мулкий мажмуа сифатида ёки ишлаб чиқариш биносини қайта ташкил-қилиш режаси билан ва эгаллаб турган) -100 фоиз тўлиқ мулкий мажмуа сифатида 
- Объектни "ноль”қийматда сотиб олиш учун унда ташкил этилиши лозим бўлган фаолият бўйича -
-  Инвестиция мажбуриятининг минимал миқдори   (млн.сўм) -100.0
- Ташкил этилиши лозим бўлган янги иш ўринлари  (та) -10 та
- Инвестиция киритиш мажбуриятининг бажарилиши муддати  (йил) -1 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил  25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли қарорига киритилган объектлар рўйхати
3. Зарафшон шаҳри, НКМК ДК балансидаги "Мевасабзавотсақлаш” объекти (инв.№1173) биноси 
- Белгилаш тартиби(тўлиқ, мулкий мажмуа сифатида ёки ишлаб чиқариш биносини қайта ташкил-қилиш режаси билан ва эгаллаб турган) -100 фоиз тўлиқ мулкий мажмуа сифатида 
- Объектни "ноль”қийматда сотиб олиш учун унда ташкил этилиши лозим бўлган фаолият бўйича – 30.0
-  Инвестиция мажбуриятининг минимал миқдори   (млн.сўм) - 0
- Ташкил этилиши лозим бўлган янги иш ўринлари  (та) -5 та
- Инвестиция киритиш мажбуриятининг бажарилиши муддати  (йил) -1 йил
4. Зарафшон шаҳри, НКМК ДК балансидаги 250 ўринга мўлжалланган ошхона бино ва иншоотлари савдо бўкони билан биргаликда (инв.№ 1171)
- Белгилаш тартиби(тўлиқ, мулкий мажмуа сифатида ёки ишлаб чиқариш биносини қайта ташкил-қилиш режаси билан ва эгаллаб турган) -100 фоиз тўлиқ мулкий мажмуа сифатида 
- Объектни "ноль”қийматда сотиб олиш учун унда ташкил этилиши лозим бўлган фаолият бўйича – 100.0
-  Инвестиция мажбуриятининг минимал миқдори   (млн.сўм) - 0
- Ташкил этилиши лозим бўлган янги иш ўринлари  (та) -8 та
- Инвестиция киритиш мажбуриятининг бажарилиши муддати  (йил) -1 йил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил  3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорига киритилган объектлар рўйхати
5. Учқудуқ туманидаги НКМК ДК балансидаги Шимолий кон бошқармаси устахона биноси (инв.№7312549)
-Белгилаш тартиби(тўлиқ, мулкий мажмуа сифатида ёки ишлаб чиқариш биносини қайта ташкил-қилиш режаси билан ва эгаллаб турган) -100 фоиз тўлиқ мулкий мажмуа сифатида 
- Объектни "ноль”қийматда сотиб олиш учун унда ташкил этилиши лозим бўлган фаолият бўйича – 0
-  Инвестиция мажбуриятининг минимал миқдори   (млн.сўм) – 200.0 млн.сўм
- Ташкил этилиши лозим бўлган янги иш ўринлари  (та) -10 та
       - Инвестиция киритиш мажбуриятининг бажарилиши муддати  (йил) -2 йил
Гувоҳнома  № КТУТ 24163445

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера