Ер участкалари аукционга қўйилади

апрел 21, 2015   - 0 +
REALTOR GROUP NAVOIY" МЧЖ нархи ошиб бориш тартибида ўтказиладиган аукцион савдоларига таклиф қилади
 
Аукцион савдоларига Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳу­ду­дий бошқармасининг 2015 йил 13 апрелдаги 21-П-сонли буйруғи би­­лан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мерос қи­­либ қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича ҳар бири 600 кв.м.дан иборат (якка тартибда уй-жой қуриш учун 400 кв.м. ва деҳқон хўжалиги юритиш учун 200 кв.м.) қу­­­йи­даги ер участкалари қўйилади:
 
1. Кармана туман ҳокимининг 2013 йил 4 апрелдаги 189-К-сонли қаро­рига асосан, Кармана ту­мани, "Нар­пай" ҚФЙ, "Наврўз" ма­ҳалласи, "Дўст­­лик" массиви, 592-К ва 594-К контурлар ҳудудидан 115, 146, 148, 153, 154, 156 ва 157-сонли, жами  7 та ер участкаси, ҳар бирининг бош­ланғич нархи — 192 000 сўмдан.
2. Кармана туман ҳокимининг 2014 йил 16 октябрдаги 583-К-сонли қа­рорига асосан, Кармана тумани, "Ян­гиариқ" ҚФЙ, "Арғун" маҳалласи ҳу­ду­­дидан 5-сонли ер участкаси, бош­ланғич нархи — 166 260 сўм.
3. Нурота туман ҳокимининг 2014 йил 17 ноябрдаги К-392-сонли қа­рорига асосан, Нурота тумани, "Ну­рота 60 йиллиги" МФЙ, "Парпи-Узоқ" массиви, 455а контур ҳудудидан 15, 25 ва 26-сонли, жами 3 та ер участ­­каси, ҳар бирининг бошланғич нархи — 142 500 сўмдан.
Аукцион савдоси 2015 йил 19 май куни соат 11.00 да вилоят ра­қо­бат бош­қармаси биноси маж­­лис­лар за­лида ўтказилади. Аук­цион савдосида иш­тирок этиш учун талабгорлардан аризалар 2015 йил 18 май куни соат 18.00 га қадар қабул қилинади.
Талабгорлар диққатига: 2015 йил 19 май кундаги аукцион савдосида со­тилмаган ер майдонларининг так­рорий аукцион савдолари 2015 йил 22, 26 ва 29 май кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади. Такрорий аукцион сав­досига аризалар савдодан бир кун олдин, соат 18.00 да тўхтатилади.
Мазкур ер майдонлари текис жой­да табиий газ, сув, электр энергия ва транспорт ком­му­ни­ка­ция­си яқин ма­­со­фада жойлаш­ган.
Савдода қатнашиш учун талаб­гор­лар мулк бошланғич баҳосининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқ­дор­даги закалат пулини ва консалтинг хизмати учун энг кам ойлик иш ҳа­қи­нинг бир баравари миқдоридаги пул маблағини "REALTOR GROUP NAVOIY" МЧЖнинг қуйидаги ҳисоб ра­қамига ўтказишлари шарт: 20208000600275244001, ОАТБ "Асака" банк Навоий филиали, МФО: 00206,  ИНН: 302799910. Сав­до ғо­ли­бига савдо кунидан бош­лаб 20 кун муддат ичида олди-сотди шартно­ма­сини имзолаш шартлари юклати­лади.
Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўр­тасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион сав­доси ўтказиш тўғрисидаги хабар­номада белгиланган муддатларда қу­йидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатна­шиш­га буюртмани тақдим этади:
— Ўзбекистон Республикаси фу­қа­ро­лари — паспорт нусхаси;
— солиқ тўловчининг идентифика­ция рақами (СТИР);
— хорижий фуқаролар — чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нус­хаси;
— Ўзбекистон Республикасида до­и­мий яшайдиган ва яшаш гувоҳ­но­масига эга бўлган шахслар — яшаш гу­воҳномаси нусхаси;
— аукцион савдоси ўтказилиши тўғ­­рисидаги хабарномада кўрсатил­ган банк ҳисоб рақамига закалат пули тў­ланганлигини тасдиқлай­ди­ган тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.
Аризаларни қабул қилиш ва қў­шим­ча маълумотлар учун манзил: На­воий шаҳри, "Жасорат" (П.Очи­лов) кўчаси, 24-уй, Навоий вилоят рақобат бошқармаси биносининг 1-қавати, "REALTOR GROUP NAVO­IY" МЧЖ. Тел.: 224-92-21.
Лицензия № RR-0183.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера